"Барселона" матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Испаниядаги темирйўл ҳалокатида вафот этганлар хотирасини ёд этди.
"Барселона" Толедо вилоятидаги Лос-Йебенес ва Урда аҳоли пунктлари орасида содир бўлган йирик темирйўл ҳалокати муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради. Клуб жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларини қўллаб-қувватлайди, улар билан бирдам эканини изҳор этади, шунингдек, барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди", — дейилади Каталония клубининг ижтимоий тармоқларида эълон қилинган баёнотида.
Аввалроқ Толедо шаҳрида икки тезюрар поезд тўқнашгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлган, 179 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.













