Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа касалликдан сўнг майдонга қайтишга тайёрланмоқда.
AS нашрининг хабар беришича, 34 ёшли бельгиялик футболчи 1 ноябрь куни Ла Лиганинг 11-турида «Расинг»га қарши учрашувда иштирок этиши мумкин.
Куртуа гриппга чалингани сабаб «Барселона»га қарши «Эл-класико»ни ўтказиб юборган эди. Мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўша баҳсда дарвозани Андрей Лунин қўриқлаган.
«Расинг» — «Реал» учрашуви 1 ноябрь куни бўлиб ўтади.













