"Барселона" клуби "Камп Ноу" стадионидаги VIP-жойларни қисқа муддат ичида сотишни режалаштирмоқда. Клуб 15 ёки 30 йиллик шартномалар тузишни кўзламоқда.
Ушбу келишув дастлабки тўловлар орқали 80 миллион евро, шунингдек, ҳар йили 50–60 миллион евро даромад келтириши мумкин.
"Камп Ноу" реконструкцияси якунланганидан сўнг стадионда тахминан 9 500 та VIP-жой бўлади.
VIP-секторларнинг кенгайтирилиши туфайли аввалроқ мавсумий абонемент сотиб олган айрим мухлислар бошқа жойлардан чипта олишга мажбур бўлади.













