Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, ўша музокаралар амалга ошмагани Бастонини қаттиқ ранжитган. Шунга қарамай, у «Барселона» таклифини яна бир бор кўриб чиқишга тайёр.
Ҳозирда ҳимоячи «Интер»да ўзини яхши ҳис қилмоқда ва Милан клубини ўз уйидек қабул қилади. Унинг жамоа билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Бироқ Бастони Каталония клубига ўтишдан олдин бош мураббий Ҳанси Флик билан шахсан суҳбатлашмоқчи.
У мураббийнинг режаларида ўзига қанчалик ўрин борлигини ва трансфер ҳақиқатан ҳам устувор мақсад эканини билишни истайди.
«Барселона» эса ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишламоқда. Бироқ трансфер амалга ошиши учун клуб молиявий имконият топиши керак.













