«Милан» ҳимоячиси Фикайо Томори жароҳат сабаб камида бир ой майдонга тушолмайди.
Инсайдер Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, 28 ёшли англиялик футболчи «Болонья»га қарши учрашувда (2:4) сонидан жароҳат олган. Тиббий текширувлардан сўнг унинг тикланишига камида бир ой кетиши аниқланган.
Томори жорий мавсумда А Сериянинг 3 та ўйинида иштирок этиб, 1 та голли узатма берган.
«Милан» навбатдаги учрашувини «Интер»га қарши ўтказади. Милан дербиси 1 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.













