«Барселона» қишки трансферлар даврида марказий ҳимояни кучайтириш мақсадида «Бетис» футболчиси Натанга қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, каталонияликлар 25 ёшли бразилиялик ҳимоячининг эҳтимолий трансфери юзасидан дастлабки музокараларни ўтказган.
«Барселона» Натанни бошқа номзодларга нисбатан молиявий жиҳатдан мақбулроқ вариант деб ҳисобламоқда. Унинг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланган.
Бразилиялик футболчи 2025 йил ёзидан буён «Бетис» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йил июнигача амал қилади.













