«Челси» раҳбарияти ҳимоячилар Уэсли Фофана ва Мало Густо билан хайрлашиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Flashscore маълумотига кўра, лондонликлар Англия Лига кубогида «Ливерпуль»га қарши муваффақиятсиз ўйиндан сўнг икки футболчининг келажагини қайта баҳолашга киришган.
Клуб ҳимоя чизиғида ўзгаришлар қилишни истисно этмаяпти. Бироқ Фофана ва Густонинг кетиши бўйича ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
Фофана 2022 йилда «Лестер»дан «Челси»га ўтган. Густо эса 2023 йилда «Лион»дан Лондон клубига келиб қўшилган.













