«Атлетик» ва Испания терма жамоаси дарвозабони Унай Симон Бильбао клубига содиқлигини яна бир бор таъкидлади.
«Ҳеч қаерга кетмоқчи эмасман. Ҳатто 150 миллион евро таклиф қилишса ҳам, қоламан. Агар келаси мавсум «Атлетик» менга бошқа эҳтиёж йўқлигини айтса, юрагим оғриган ҳолда кетаман. Аммо клуб мени ўз сафида кўришни истар экан, шу ерда қоламан», — деди Симон Marca нашрига.
Унай Симон 2018 йилдан буён «Атлетик» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, дарвозабоннинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Симон 2026 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилган.













