«Милан»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Кака Рафаэл Леаунинг ёзда «Галатасарой»га ўтиши жамоага ижобий таъсир кўрсатганини таъкидлади.
«Милан» ҳозир шаклланиш жараёнида. Етти йил давомида жамоа Леау атрофида қурилган эди. У ажойиб футболчи ва клуб унга жуда боғлиқ бўлган.
Энди вазият ўзгарди. Жамоада янги футболчилар бор. Модрич ҳали ҳам жамоанинг мияси вазифасини бажармоқда, унинг ёнида Рабьо ҳаракат қиляпти. Рамуш эса туғма тўпурар.
Ҳамма нарса ўз ўрнига тушиши учун вақт керак. Энг муҳими, жамоа доимо юқори мақсадларни кўзлаши, жумладан, Европа лигасида ҳам катта натижаларга интилиши лозим», — деди Кака La Gazzetta dello Sport нашрига.













