«Астон Вилла», клуб эгалари ва мухлисларидан узр сўрамоқчиман. Бу ҳафта жуда ўринсиз ва нотўғри гапириб қўйдим. Бу шунчаки ҳазил эди, аммо сўзларим бошқача қабул қилинганини тушунаман. Шу боис кечирим сўрайман. Бугунги ўйинда омад тилайман. Олға, “Вилла”!», — деди Каррагер.
Каррагернинг бу гаплари «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмерининг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги муҳокама чоғида айтилган эди.













