"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ярим ҳимоячи Деклан Райс билан янги шартнома имзоланишига ишонч билдирди.
Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, 27 ёшли футболчи Лондон клубида ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва узоқ йиллар жамоада қолишни истайди.
"Райс бу ерда жуда бахтли эканини ҳис қиляпман. У билан ҳар сафар суҳбатлашганимда, клубда узоқ муддат қолиш нияти борлигини айтади.
Ўйлайманки, янги шартнома масаласини ҳал қилиш фақат вақтга боғлиқ", — деди Артета.
Райснинг амалдаги келишуви тугашига икки йилдан кам вақт қолган. Янги шартнома имзоланса, у "Арсенал"нинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бирига айланиши мумкин.
Хабарларга кўра, ҳозирда Букайо Сака ҳафтасига камида 300 минг фунт маош олмоқда.













