Бокс бўйича жаҳон чемпиони Сауль Альварес Кристиан Мбилли устидан ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонганидан сўнг, Теренс Кроуфорд билан реванш жанги ўтказиш истагини билдирди.
"Умид қиламизки, реванш жанги бўлиб ўтади. Биз бу жангни жуда ҳам ўтказишни истардик. Аммо агар бунинг имкони бўлмаса, фаолиятимизни давом эттирамиз", — деди Альварес.
Альварес 2025 йил сентябрь ойида Кроуфордга ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб бўлган эди. Шундан сўнг Кроуфорд профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилган.













