Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«Нефтчи» ПФКнинг ташаббуси билан жамоа аъзолари пахта теримига чиқишди

Баҳо:
+-1 | -

«Нефтчи» ПФКнинг ташаббуси билан жамоа аъзолари пахта теримига чиқишди
Бекорга куз фаслини жўжа санайдиган палла дейишмайди. Бу пайтда бободеҳқонлар ўз ҳосилларини йиғиб олишади. Аниқроғи, ғалвир сувдан кўтарилади. Энг асосийси, юртимизнинг бойлиги саналмиш пахта йиғим-терими ҳам айнан мана шу фаслга тўғри келади. Сентябрь ойидан бошлаб бутун ўзбек халқи миллий бойлигимиз ҳисобланмиш пахтани нест-нобуд қилмасдан териб олиш пайида бўлади. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мана шу пахта мавсумида ўзининг ўрнини далада деб билади.

Ҳашар фақат ўзбекистонликларга хос одат. Ҳеч бир давлатда биздаги каби бундай удумни топа олмайсиз. Пахта мавсумида эса халқимизнинг якдил ва аҳил эканлиги яққол кўзга ташланади. Элимизнинг фаровонлигини йўлида тинмай меҳнат қилаётган халқимиз пахта мавсумида бир ёқадан бош чиқарган ҳолда дала томон ошиқади. Биздаги бу ҳолатни кўрган ўзга юртдан келган киши ҳайратда қолиши ҳеч гап эмас. Ҳозир ҳамма пахта йиғим терими билан банд.

Вилоятимиз хирмонига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган ва ташаббускорлик кўрсатган “Нефтчи” жамоаси вакиллари ҳам 7 октябрь куни дала томон йўлга чиқишди. Бундан мақсад оз бўлса-да, пахтакорларга мадад бўлиш эди. Ўйлаймизки, мақсадимизга эришдик.

Далага кириб борар эканмиз, оппоқ либосга бурканган ерларни кўриб, қувондик. Мана шундай озод ва обод ватанда яшаётганимизга шукроналар айтдик.

Пахта термида “Нефтчи” ПФКда хизмат қилаётган бир қатор ходимлар, футболчилар Қўштепа туманининг пахта хирмони юксалишига ҳисса қўшиш ниятида “Янги ҳаёт” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Эрали Сафаров файзли ери” фермер хўжалигида бўлдилар.

Комилжон Мирзабоев, “Нефтчи” профессионал футбол клуби раиси:
— Футболчиларимизга 20-турдан кейин 4 кунлик таътил бергандик. Мана шу таътилнинг бир кунини далада, пахта майдонида ўтказишга қарор қилдик. Мамлакатимиз пахта хирмони юксалишига оз бўлса-да ҳисса қўшсак, бундан мамнунмиз. Йигитларимизнинг шижоати, қизиқиши яхши, терим сурати ҳам юқори. Футболчиларимизнинг ҳар бири тушликкача 40 кг дан пахта терган бўлса, кун якунига қадар 100 кг га етказишни режалаштиришяпти. Тўғрисини айтсам, менинг ташаббусимни барча жамоадошларим мамнуният билан қарши олишгани мени қувонтирди.

Сайдилло Раҳматов, “Нефтчи” футболчиси:
— Терим жуда қизғин бошланди. Юқорида таъкидлагандек, барча сафдошларимиз жуда катта қизиқиш билан пахта теришяпти. Ҳар ҳолда, майдонда копток тепишнинг қандай гашти бўлса, далада пахта теришнинг гашти ҳам бундан кам эмас экан. Тоза ҳавода, дўстлар билан ҳангомалар айтиб, кенг жойларда кўнгил ёзиш завқига ҳеч нарса тенг келмас экан. Юртимиз пахта хирмонининг баланд кўтарилишига ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз ва буни ўзимиз учун шараф деб биламиз.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 01:52, 10.10.2013.
Ўқилди: 5149 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.