Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

U17 ЖЧ: «С» гуруҳи превьюси

Баҳо:
+ | -

17 октябрь куни БААда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида бошланади. Gulfnews.com сайти "С" гуруҳи ўйинларига преью эълон қилди. Хабарингиз бор, ушбу гуруҳда Ўзбекистон, Панама, Марокаш ва Хорватия терма жамоалари тўп суришади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ЖЧда сюрприз жамоа бўлиши мумкин
Ўзбекистонлик ўсмирлар илк марта 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган ЖЧда иштирок этишганди. Бу сафар улар КОНКАКАФ минтақаси 2-ўринни олган Панама, Африка ва Европа чемпионатларининг ярим финалчилари — Марокаш ва Хорватия билан бир гуруҳдан жой олишган. "С" гуруҳи ўйинлари Фужейра шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ўтган йили қитъа чемпионати финалида Японияни пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев ушбу муваффақиятли юришни ЖЧда ҳам давом эттириш ниятида.

"Биздан олдинги жамоа 2011 йили Мексикада яхши иштирок этганди", дейди Нуралиев. "Биз ҳам муваффақиятли иштирок этишдан умид қиляпмиз. Ўзимизга ишонамиз ва ўз мақсадимизга эришишга шонамиз. ЖЧда ажойиб натижага эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Лекин бизнинг асосий мақсадимиз миллий терма жамоа муносиб футболчиларни тайёрлаб беришдан иборат. Бу футболчилар бизнинг келажагимиздир".

Панама терма жамоаси КОНКАКАФ минтақаси чемпионатининг финалигача етиб бориб, ўзига хос натижани қайд этди. Шу йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган мусобақада улар финалда Мексикага имкониятни бой беришди (1:2). Панама ҳам ўсмирлар ўртасида ЖЧдаги дебютини 2011 йилда амалга оширганди.

"Бу жамоа аввалгисидан кучлироқ", дейди Панама бош мураббийи Хорхе Вальдес Дели. "Биз саралаш мусобақасида иштирок этдик. Назаримда, ушбу жамоа аввалгисига қараганда кўпроқ голли вазиятни ярата олади. Ўйинчилар майдонда жипслашган ҳолатда ҳаракат қилишади. Ҳимояда ҳам ишончли ўйнаймиз. Таркибимизда қанотлар орқали яхши ҳаракатланадиган ва имкониятлардан фойдалана оладиган ўйинчилар бор. Биз тўпни назорат қилишни яхши курамиз.

Марокаш ўсмирлар терма жамоаси Африка чемпионатининг ярим финалида Кот-д'Ивуарга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шунга қарамай, бу жамоа ўз тарихида илк маротаба ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

"ЖЧдаги асосий мақсадимиз рақиб ким бўлишидан қатъий назар ўз ўйинимизни намойиш қилишдан иборат. Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва биз гуруҳдан чиқишни истаймиз. Биз рақибларни диққат билан ўрганиб, бизга қарши сюрприз тайёрлашларига йўл қўймаслигимиз керак. Марокаш футболи шаънини жаҳон аренасида муносиб ҳимоя қилишимиз лозим. Мухлисларимиз ҳам биздан кўп нарса кутишяпти", дейди марокашлик мураббий Абдулла ал-Идрисий.

Хорватия ўсмирлар терма жамоаси эса ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун Европа чемпионатида ярим финалга чиқа олмаган бўлса-да, ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади. Бу эса иван Гудулж шогирдларининг ЖЧга чиқиши учун етарли бўлди.

"Биз гуруҳдаги биринчи ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз", дейди Иван Гуделж. "Шнинг учун Марокашга қарши ўйинга асосий эътиборни қаратяпмиз. Биринчи ўйинда мағлубиятга учрамаслик муҳим аҳамиятга эга. Биринчи ўйинда ғалаба эса гуруҳдан чиқиш имкониятимизни оширади.

ЎЗБЕКИСТОН
Аввалги иштироклар сони: 1
Энг яхши натижаси: Чорак финал (2011)
Умумий рейтингдаги ўрни: 41-ўрин
Ўтказган ўйинлари: 5та ўйин, 3та ғалаба, дуранглар йўқ: 2та мағлубият, тўплар фарқи: 9-8
Йирик ғалабаси: 4-0 (Австралия, 2011)

ПАНАМА
Аввалги иштироклар сони: 1
Энг яхши натижаси: Нимчорак финал (2011)
Умумий рейтингдаги ўрни: 57-ўрин
Ўтказган ўйинлари: 5та ўйин, 1та ғалаба, дуранг йўқ, 3та мағлубият, тўплар фарқи: 2-6
Йирик ғалабаси: 1-0 (Буркина-Фасо, 2011)

ХОРВАТИЯ
Аввалги иштироклар сони: 1
Энг яхши натижаси: ГУруҳ босқичи (2001)
Умумий рейтингдаги ўрни: 55-ўрин
Ўтказган ўйинлари: 3та ўйин, 1та ғалаба, дуранг йўқ, 2та мағлубият, тўплар фарқи: 3-8
Йирик ғалабаси: 2-1 (Тринидада ва Тобаго, 2001)

МАРОКАШ
Аввалги иштироклар сони: 0 (дебютант)

Манба: www.gulfnews.com
Киритилди: 17:10, 12.10.2013.
Ўқилди: 4042 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.