Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Аброр Пирриев: «Азиз Ҳайдаров гриппга учрамаганида Тошкентдаги ўйинда майдонга тушарди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Локомотив” клуби шифокори Аброр Пирриев “Интерфутбол” газетаси мухбири Зафар Қосимовга интервью бериб, спорт ва футболнинг саломатликка таъсири ва спортчилар амал қилиши лозим бўлган айрим қонун-қоидалар ҳақида гапириб берган. Суҳбат давомида Азиз Ҳайдаров мавзуси ҳам кўтарилган. Хабарингиз бор, Азиз Ҳайдаров Иордания билан ўйин учун Тошкентга келган, жароҳат ва шамоллаш туфайли ўйинларда иштирок эта олмаганди. Орадан кўп ўтмасдан у “Аш-Шабоб” сафида майдонга тушганди. Бу ҳолат барчада турлича таассурот қолдирди.

— Аброр ака, терма жамоа шифокори экансиз, табиийки, бевосита касбингизга алоқадор саволлар ҳам берилади. Айтингчи, Азиз Ҳайдаров нима сабабдан Иорданияга қарши кечган учрашувларда майдонга тушолмади?
— Азиз терма жамоа йиғинига биринчилардан бўлиб етиб келганди аслида. Аммо келган вақтидаёқ тиззасида жароҳат бор эди. Бу ҳақда «Ал-Шабаб» клуби тиббиёт хизматидан тегишли ҳужжат ва тиббий хулосалар ҳам олиб келинди. Шуларга асосланган ҳолда биз ҳам уни тиббий кўрик ўтказдик. Натижада ҳақиқатан ҳам, жароҳати борлигини аниқладик ва уни сафарда ўтган учрашувда майдонга тушмаслиги ҳақида келишиб олдик. Лекин Азизнинг Тошкентда ўтган учрашувда майдонга тушишига умид қилаётгандик, аксига олиб, у шамоллаб қолди. Иссиқ ўлкадан келгани туфайли салқин иқлимга мослашишда қийинчиликка учради, шекилли. Хуллас, энди жароҳатдан тузалган футболчини майдонга тушириб, таваккал қилишни истамадик. Чунки жароҳатланган мушаклар грипп натижасида тикланишга улгуролмай қолади ва арзимаган тўқнашув ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Шуларни ҳисобга олган ҳолда Ҳайдаровни асрашга қарор қилдик.

— Аммо у орадан 3-4 кун ўтгач, «Ал-Шабаб» таркибида майдонга тушди...
— Боя айтганимдек, Ҳайдаров Тошкентда кечган учрашувда майдонга тушиши мумкин эди, аммо гриппга учрагани бунга халал берди. Ўз клубига қайтиб боргач, шамоллаши тузалиб, майдонга тушишга тайёр бўлган ва уни таркибга киритишган. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Агар Иорданияга қарши ўйин сал кейинроқ ўтказилганида, Азиз миллий жамоа сафида ҳам ўйнарди, эҳтимол...

— Ўзбекистон терма жамоаси шу ой Вьетнамга қарши ўйин ўтказади. Таркибда жароҳатланганлар йўқми?
— Бу ҳақда ҳозирча ҳеч нарса деёлмайман. Қачонки, таркиб йиғилса, футболчиларнинг ҳолатларини кўргачгина бу саволга бафуржа жавоб беришим мумкин.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:16, 14.10.2013.
Ўқилди: 6179 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.