Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Рақибларимиз: кичкина деманг бизни...

Баҳо:
+ | -

15 октбярь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ОК-2015 саралаш босқичи, 3-тури доирасида Ўзбекистон ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилади. Вьетнамликлар айни дамда, саралашнинг «Е» гуруҳида сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Ўзбекистонга қарши ўйин арафасида рақибларимизнинг саралаш баҳслари тарихидаги ўйинлари, аввалги йиллардаги иштирокига тўхталиб ўтамиз.

2007 йил Вьетнам футболи тарихидаги энг омадли бўлди. Шу йили Вьетнам Индонезия, Малайзия ҳамда Таиланд мамлакатлари билан биргаликда Осиё Кубоги финал босқичига мезбонлик қилган. Ўз уйида ўтказилган Осиё Кубоги баҳслари эса Вьетнам миллий терма жамоаси учун тарихдаги энг яхши натижа билан хотима топди. Австриялик Альфред Ридль бош мураббийлигидаги терма жамоа Осиё кубоги очилиш учрашувида БАА термасини мағлубиятга учратди. Қатарликлар билан учрашувдаги дуранг вьетнамликларни мусобақа чорак финалига олиб чиқди.

Австриялик мураббий бошчилигида ажойиб ўйин кўрсатган Вьетнам чорак финалда ОК-2007 бўлажак ғолиби - Ироқ терма жамоасига мағлуб бўлди. Аҳамиятлиси, 2007 йилги ОК финал босқичи баҳслари Вьетнамнинг Осиё чемпионатлари тарихидаги ягона иштироки бўлиб турибди.

Вьетнам терма жамоаси АСЕАН (Жануби-Шарқий Осий) чемпионатининг доимий иштирокчиси саналади. Ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган ушбу турнирда жамоа 2008 йили ғолиб бўлган.

2015 йили Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралашини Вьетнам терма жамоаси 6 февраль куни БААга қарши ўйин билан бошлади. Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда БАА терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.2-турда эса сафарда Гонконг терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой берди - 0:1.

Терма жамоа бош мураббийи Хоан Ван Фук 9 октябрь куни Дохада Қатарга қарши ўртоқлик учрашуви ҳамда 15 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ОК саралаш учрашуви учун таркибга 22 нафар футболчини таклиф этган.

Вьетнам терма жамоаси
Лақаби: «Олтин юлдуз»
ФИФА аъзоси: 1964
ОФК аъзоси: 1964
Бош мураббий: Хоан Ван Фук
Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Нгуен Мин Фонк (73)
Терма жамоа тўпурари:
Ле Конг Вин (31та гол)
Машҳур футболчилари:
Ле Хюинь Дук
Фам Ван Куен
Ле Конг Винь
-----------------------------------------
Биринчи учрашуви:
Хитой-Шимолий Вьетнам-5:3
(Хитой, 4 октябрь, 1956).
Энг йирик ғалабаси:
Вьетнам-Гуам-11:00
(Хошимин, Вьетнам, 23 январь, 2000)
Энг йирик мағлубияти:
Зимбабве-Вьетнам-6:0
(Куала-Лумпур, Малайзия,
26 февраль, 1997)
Уммон-Вьетнам-6:0
(Инчхон, Жанубий Корея, 29 сентябрь, 2003)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 145.

Вьетнам терма жамоасининг ҳалқаро мусобақалардаги барча иштироки:
ОСИЁ КУБОГИ
1996 - Саралашдан ўта олмаган
2000 - Саралашдан ўта олмаган
2004 - Саралашдан ўта олмаган
2007 - Чорак финал
2001 - Саралашдан ўта олмаган
АСЕАН (Жануби-шарқий Осиё) чемпионати.
1996 - Учинчи ўрин
1998 - Финалчи
2000 - Тўртинчи ўрин
2002 - Учинчи ўрин
2004 - Гуруҳ босқичи
2006 - Ярим финал
2008 - Чемпион
2010 - Ярим финал
2012 - Гуруҳ босқичи

Вьетнам термасининг таркиби
Дарвозабонлар:
22. Нгуен Хан Бин        1982     «Да Нанг»
23. Тхан Нгок Бу          1991     «Донг Тап»
Ҳимоячилар:
2. Ау Ван Хоан 1989     «Сонг А Нам»
3. Нгуен Гиа Ту            1989     «Нин Бин» ФС
4. Нгуен Ван Бин         1985     «Ханой»
5. Во Хуан Кван           1987     «Да Нанг»
6. Чау Фук Вин 1985     «Да Нанг»
16. Нгуен Хуан Тан      1985     «Ханой»
17. Тран Хаи Лам         1982     «Да Нанг»
18. Фуанг Ван              1982     «Хоан Ан»
Ярим ҳимоячилар:
7. Тхао Си Куонг          1984     «Ханой»
8. Нгуен Нгок Ту          1986     «Ханой»
10. Нгуен Хан Чонг      1989     «Сонг Нам ФС»
12. Хун Квок Ан           1985     «Да Нанг»
19. Фам Тан Леонг       1988     «Ханои»
20. Дин Хан Чжун        1988     «КХН Куан Нам»
24. Хоан Ван Бин         1989     «Бин Дуонг» ФС
26. Ле Ван Тханг          1990     «Тан Хоа» ФС
Ҳужумчилар:
9. Ли Кон Вин   1985     «Консодале»
11. Нгуен Ан Дик          1985     «Бин Дуонг» ФС
13. Нгуен Куан Хаи      1998     «Ха Понг»
28. Маи Тан Тан           1986     «Тан Хоа» ФС

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:01, 15.10.2013.
Ўқилди: 5200 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.