Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Диққат, бугундан бошлаб нигоҳларимиз БААга қаратилади

Баҳо:
+1 | -

Бугун Бирлашган Араб Амирликларида 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бошланади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса ушбу тоифа мусобақада иккинчи маротаба юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Дилшод Нуралиев шогирдлари ўз тенгқурлари орасида Осиё чемпиони ҳисобланади.

Ўзбекистон терма жамоаси "С" гуруҳида иштирок этади ва ўзининг дастлабки ўйинини эртага, 18 октябрь куни Панамага қарши ўтказишади. Гуруҳнинг кейинги баҳси 21 октябрь куни Марокаш ва 24 октябрь куни Хорватияга қарши ўтказилади. Терма жамоамизнинг барча ўйинлари Фужайра  шаҳридаги "Фужайра" ФКга тегишли стадионда бўлиб ўтади ва учрашувлари Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

2007 йилдан бошлаб ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда 24та жамоа иштирок эта бошлаган. Жамоалар қуръа натижасида 6та гуруҳга бўлинишган. Ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа ва ўз гуруҳларида 3-ўринни эгаллаб, яхши кўрсаткичга эга бўлган 4та жамоа (жами 16та) нимчорак финалга чиқади. Чемпионат ўйинлари 6та шаҳар — Абу-Даби, Дубай, Шаржа, Фужайра, Рас-ал-Хайма ва Ал-Айн шаҳарларида бўлиб ўтади.

Гуруҳлар  таркибини яна бир марта эслатиб ўтамиз:
"А" гуруҳи: БАА, Гондурас, Бразилия, Словкия;
"В" гуруҳи: Уругвай, Янги Зеландия, Кот-д'Ивуар, Италия;
"С" гуруҳи: Хорватия, Марокаш, Панама, Ўзбекистон
"D" гуруҳи: Тунис, Венесуэла, Россия, Япония
"Е" гуруҳи: Канада, Австрия, Эрон, Аргентина;
"F" гуруҳи: Мексика, Нигерия, Ироқ, Швеция.

Гуруҳ баҳслари 25 октябрга қадар давом этади. Нимчорак финал ўйинлари 28-29 октябрь кунлари бўлиб ўтса, чорак финал 1-2 ноябрга режалаштирилган. Ярим финалнинг икки баҳси 5 ноябрь куни ўтказилса, финал ва 3-ўрин учун учрашувлар 8 ноябрь куни Абу-Дабидаги 18 минг мухлисга мўлжалланган "Ар-Рашид" стадионида бўлиб ўтади. Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧнинг плей-офф баҳсларида қўшимча бўлимлар ўйналмайди. Асосий вақт дуранг билан тугаса, дарҳол пенальтилар сериясида ғолиб аниқланади.

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ 1985 йилдан бери ўтказиб келинади. Шу пайтгача Нигерия ва Бразилия терма жамоалари 3 мартадан ғолибликни қўлга киритишган. Шунингдек, нигерияликлар яна 3 марта финалда ҳам ўйнашган. Миржалол Қосимов эса 1987 йилги мусобақада Иттифоқ терма жамоаси таркибида ғолибликни қўлга киритган. Улар финалда Нигерияни пенальтилар сериясида мағлуб этишганди.

Ушбу мусобақадаги натижалар, жадваллар, тақвим ва тўпурарлар рўйхатини сайтимизнинг махсус саҳифаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:28, 17.10.2013.
Ўқилди: 4160 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.