Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Р.Бердиев: «Ҳисоб ўйинга мос бўлди»

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” – “Насаф” (1:4) учрашуви якунлангач, “Насаф” устози ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ташаббус кўпроқ биз томонда бўлди ва ҳисоб ҳам шунга мос равишда бўлди.  Лекин танаффусда шогирдларим майдон бироз оғирроқ эканлигини айтишди, — дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. — Эҳтимол шу сабаб ўйинимиз биз кутгандек чиқмади. Шунга қарамай сафарда муҳим ғалабага эришдик. Бу ўйинда очко биз учун очко жудаям муҳим эди. Сабаби чемпионат охирлагани сари юқори ўринлар учун кураш кескин кўриниш олаяпти. Мақсадимиз кейинги ўйинлардаям керакли очколарни қўлга киритиш... Умуман “Шўртан” ҳозир янги шаклланаётган жамоа. Таркиб аввалги йилларга қараганда анча ёшарган. “Насаф” эса савия жиҳатдан улардан кучлироқ эканлигини кўрсатди. Шуни эвазига биз ғалабага эришдик.

Ўйин охирларида Ботир Қораев ўрнига Раҳматилла Бердимуродов майдонга тушди. Бу мажбурий ўзгариш эдими ёки...
— Мажбурий ўзгариш қилдик. Сабаби бир вазиятда Қораев бироз орқа мушакларига зарар етди. Унинг тиклашга ҳаракат қиламиз ва кейинги ўйинларда у бизга ёрдам беради. Чунки у жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Муҳаммадиев ушбу учрашувгача сафга қайтиши керак эди. Аммо нафақат у, балки ўнг қанотда тўп тепадиган Лазиз Убайдуллаев ҳам бугун ўйин қайдномасига киритилмади. Уларнинг жароҳати жиддийми?
— Жароҳат буям бир футболнинг ажралмас қисми. Ҳисоблаб чиқсак салкам бир таркибимиз жароҳатга йўлиққан. Яна уларнинг барчаси етакчи ўйинчилар. Шу боис имкон борича уларнинг ўрнини ёшлар билан муносиб тўлдиришга ҳаракат қилаяпмиз. Мана ўтган турда Эркин Бойдуллаев жароҳат олган эди. Бугун унинг ўрнида ўринбосарлар таркибидан жалб этилган Улуғбек Дадабоев ҳаракат қилди. У ўтган учрашувда захирадан майдонга тушган эди. Агар унинг ёшини инобатга оладиган бўлсак, Улуғбек ёмон ҳаракат қилмаяпти. Йил бошида таркибимизга кўпроқ ёш, иқтидорли футболчиларни жалб этишга мақсад қилганмиз. Лекин ўша мавсум мобайнида бизга ёрдам берган бир қатор футболчилар жароҳат олмаганида, натижаларимиз бунданда яхши бўлиши муқаррар эди. Шуҳрат Муҳаммадиевга тўхталадиган бўлсак, ҳозир у асосий таркиб билан машғулотларда қатнашмоқда ва умид қиламиз тез кунда у сафга қайтади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 08:46, 19.10.2013.
Ўқилди: 2924 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.