Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Руслан Чагаев: «Аввалгидай Ўзбекистон байроғини кўтариб жангга чиқаман»

Баҳо:
+ | -

Барчага маълум ва машҳур боксчимиз Руслан Чагаев 19 октябрь куни ўзининг 35 ёшини қутлайди. Имкониятдан фойдаланиб, таниқли “ўзбек Тайсонини” табриклаймиз ва бирйўла унга ҳаёти, режалари ва рақиблари ҳақидаги саволлар билан мурожаат қиламиз.

— Энг сўнгги жангда рақибингиз бўлмиш сербиялик Йово Пударни мағлуб этдингиз. Жангдан кўнглингиз тўлдими?
— Умуман айтганда жанг яхши ўтди. Дастур қисман бажарилди. Жанг 12 раунд давом этганлиги, узоқ танаффусдан сўнг, менга ўз кучимни текшириш имконини берди. Бу жуда яхши тажриба бўлди .

— Сербиялик рақибингиз билан бўлган жангга қандай тайёрганлик кўрган эдингиз?
— Ушбу жангга тайёргарлик кўришимда Артур Григорян ёрдам қилди. У ҳам Германияда истиқомат қилади. Спаринг-рақибларим эса Германия, Польша ва Украинадан келган кучли боксчилар эди.

— Сербиялик боксчини устидан ғалаба қозонишингизда тажрибангиз иш бердими ёки у қандайдир ҳатоликка йўл қўйдими?
— Пудар кучсиз рақиб деб айтолмайман. Шунчаки мен яхши тайёргарлик кўрган эдим ва ғалаба қозонишга ўзимда қатъий бир ишонч сезган эдим.

— Яқин келажакда режаларингиз қандай? Кейинги рақибингиз ким бўлади?
— Февраль-март ойларида Грозний шаҳрида жанг ўтказишимиз керак. Рақибни Умамжаҳон боксёрлик иттифоқи –WBA тайинлайди. Тахминимча рақибим кубалик боксчи Луис Ортис бўлади.

— Анъаналарга кўра, Куба бокс мактаби кучли ҳисобланади. Лекин сиз машҳур Феликс Савоннини икки карра мағлубиятга учратгансиз. Сизнинг фикрингизча, кубалик боксчилар нимаси билан бошқалардан фарқ қилади?
— Кубалик боксчиларнинг ҳаммаси ҳам кучли эмас деб ўйлайман. Ўзбекистонда ҳам кубалик боксчиларни мағлубиятга учратган кучли боксчилар кўп.

— Ортис билан бўлиб ўтадиган жанг куни белгиланганми?
— Йўқ. Ҳозирча куни ва санаси аниқланмаган, музокоралар давом этмоқда. Бу каби ишлар дарҳол ҳал бўлмайди.

— Нима бўлганда ҳам Луис Ортис билан бўладиган жанг осон бўлмайди. Тайёргарликни бошладингизми?
— Ҳозирча йўқ. Олдинги жангдан кейин ўзимни тикламоқдаман.

— Ушбу жанг аввалги рақибларингиз Поветкин ва Кличко жанги олдидан бўлиб ўтганди. Нима деб ўйлайсиз, рус боксчисининг ғалаба қозониш имконияти бормиди?
— Имкониятлар ҳамма вақт ҳам мавжуд. Бироқ бу жангда омад Владимирга кулиб боқди.

— Поветкин ёки Кличко билан реванш-жангда (ўйинда устунлигини кўрсатиш учун ғолиб билан қайта ўйнаш) кўришини режалаштирмоқдамисиз? Улардан қай бири билан рингда жанг қилишни ҳоҳлар эдингиз?
— Энг аввало Ортисни мағлубиятга учратай, кейин қолгани бир гап бўлар. Албатта, уларнинг иккаласи билан ҳам куч синашишни ҳоҳлар эдим.

— Россия матбуоти хабарига кўра, соғлиғингиз билан боғлиқ муаммолар бўлганлиги туфайли, Николай Валуев билан бўладиган реванш-жангингиз тўхтатилган. Ҳозирда ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз? Чемпионлик жангларига тайёрмисиз?
— Валуев билан бўладиган жангимизнинг тўхтатилишининг сабаби Валуевни жанга киритувчи клубнинг турли найранглари. Мен жангга ўшу вақтда ҳам тайёр эдим, ҳозир ҳам тайёрман. Соғлиғим аъло даражада.

 — Александр Поветкин билан бўлиб ўтган жангдан сўнг, узоқ муддат рингга чиқмадингиз. Нега?
— Мен фаолият юритган клубда (Universum Box-Promotion) молия соҳасида муаммолар мавжуд эди. Шунинг учун ҳам мен рингга чиқа олмадим.

— Чеченистондаги “Ахмат” клуби билан қандай алоқангиз бор?
— Айни вақтда ушбу клуб номидан жанг олиб бормоқдаман.

— Аммо сиз аввалгидай рингга ўзбек байроғи билан чиқмоқдасиз?
— Албатта, ахир мен Ўзбекистон фуқаросиман.

— Сиз Ўзбекистонда, Андижон шаҳрида таввалуд топгансиз. Яқин орада ватанингизда қачон бўлгансиз?
— Ўзбекистонга ўтган йили борган эдим. Ўзбекистон билан мени кўп нарса боғлаб туради. Бу менинг Ватаним, киндик қоним тўкилган замин.

— Андижон бокс мактабининг маваффақият сири нимада? Ушбу мактабнинг кўпчилик намоёндалари чет элларда бўлиб ўтган жангларда муваффақиятли чиқиш қилганлар. Бунга ёрқин мисол қилиб, Мамажонов, Муралимовни келтиришимиз мумкин.
— Сири оддий: Андижонда яхши мураббийлар фаолият олиб боради ва албатта боксчиларнинг тинимсиз ўз устида ишлашидир.

— Ўзингизнинг шахсий бокс мактабингизни очишни режалаштирмадингизми?
— Ҳозирча бу тўғрисида ўйлаб кўрганим йўқ.

— Ўзбек боксчиларининг қай бири билан ўзаро мулоқат қилиб турасиз?
— Кўпчилиги билан мулоқатда бўлиб тураман ва албатта, уларнинг меҳнат фаолияти натижаларини кузатаман.

— Мана бир неча йилки Германияда яшаб, ўша ерда шуғулланасиз, шу сабаб сизнинг шахсий ҳаётингиз ҳақида кўп маълумотларга эга эмасмиз. Ушбу мамлакатдаги ҳаётингиз қандан кечмоқда?
— Бу ерда мен оилам — турмуш ўртоғим ва уч ўғлим билан бирга яшайман. Ҳамма оддий одамлар қатори биз ҳам бир меъёрда Гамбург шаҳрида истиқомат қиламиз.

— Ўғилларингизни сизнинг изингиздан кетиб боксчи бўлишини хоҳлармидингиз?
— Йўқ. Тўнғич ўғлим футболга қизиқади, ўртанчаси дзюдо билан шуғулланади. Кичкинтойимиз ҳам қайси спорт тури билан шуғулланишини ўзи танлайди.

 — Яқинда бўлиб ўтадиган таввалуд айёмингиз шарофати билан сизни табриклаймиз. Ушбу қувончли кунни қандай нишонламоқчисиз?
— Табригингиз учун раҳмат. Оилавий маросимлар албатта оила доирасида ўтказилади.

— Ўзбекистонлик мухлисларингизга ва боксга кириб келаётган ёш авлодга тилакларингиз?
— Барчага тинчлик-тотувлик, ўзлари ва яқинларига соғлик-омонлик тилайман. Боксга кириб келаётган ёш боксчиларга эса қатъиятли, сабрли ва меҳнаткаш бўлишларини тилайман. Шундагина олдига қўйган мақсадларига эришиб, иложи йўқ бўлиб кўринган нарсани ҳам уддасидан чиқадилар.

Манба: www.mezon.uz
Киритилди: 09:51, 19.10.2013.
Ўқилди: 10227 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.