Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Гейнрих ва Кападзе «Актобе»ни чемпионликка янада яқинлаштиришди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон Премьер-лигасининг 30-турида "Актобе" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилди. Қарағандаликлар асосий эътиборни Европа лигаси баҳсига қаратаётганликлари боис, бугунги баҳсда иккинчи таркиб билан иштирок этишди.

Шу боис бўлса керак, актобеликлар ўз рақибларини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Деярли барча голлар ҳамюртларимиз иштирокида юзага келди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида Темур Кападзе томонидан 11 метрлардан масофадан йўллаган тўпнинг йўналишини Хайруллин бироз ўзгартирди ва дастлабки гол "Шахтёр" дарвозасидан ўрин олди, 1:0.

50-дақиқада Гейнрих олис масофадан тўпни дарвоза томон тепди ва посбон қайтарган тўпни Пётр Бадло дарвозага йўллади, 2:0.

83-дақиқада Хайруллин узатган тўпни Аймбетов дарвозага буриб юборган бўлса, 89-дақиқада Темур Кападзе деярли майдон марказидан тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончасигача югуриб келиб, дарвозани ишғол қилди.

Кападзе ва Гейнрих учрашувни тўлиқ ўтказишди. Қолган 2та турда қўлга киритилажак 1 очко ёки "Астана"нинг очко йўқотиши "Актобе" чемпионликни тақдим этади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:23, 19.10.2013.
Ўқилди: 4982 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик