Футбол бўйича АҚШ чемпионатида "Нью-Йорк Ред Буллз"нинг австралиялик яримҳимоячиси Гарри Кэйхилл "Хьюстон Динамо"га қарши учрашувда (3:0) гол урди ва биринчилик тарихидаги энг тезкор гол муаллифи деган номни қўлга киритди.
Ҳакам ҳуштаги чалинганидан сўнг "Эвертон"нинг собиқ аъзосига Тэлли Холл дарвозасини ишғол этиш учун 7 сония кифоя қилди.