Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Амет Мемет: «Асосий таркибни «Пахтакор» билан ўйинга асрадик»

Баҳо:
+-1 | -

"Локомотив" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин матбуот анжумани иштирок этди. Унда дастлаб фарғоналиклар бош мураббийи Амет Мемет иштирок этди.

— Биринчи бўлим тенгма-тенг курашлар остида ўтди. Рақибдан қолишмадик. Биз бу ўйинда ёш футболчиларга ишонч билдиргандик. Иккинчи бўлимда эса "Локомотив" ўз маҳоратини кўрсатди. Нагаев бекорга терма жамоага жалб қилинмаётганини исботлади. Мезбонлар сафида Акмал Холматов каби маҳоратли футболчи бор. Улар бугун дарвозамизга киритилган голларда муҳим ролларни ўйнашди. Лекин ҳисобни биринчи бўлиб биз очишимиз мумкин эди. Бугун омад ҳам темирйўлчилар томонида бўлди.

— Нима учун жамоанинг бир нечта асосий таркиб футболчилари бугун майдонга туширилишмади?
— Жамоанинг ярмидан кўпида 3та сариқ карточка "осилиб" турганди. Биз ўз уйимиздаги сўнгги ўйинда ("Пахтакор"га қарши) мухлисларга ғалаба тақдим қилмоқчимиз. Шунинг учун уларни сақлаб турдик. Агар бугун уларни майдонга туширсак, улардан бир нечтасини йўқотиб қўйишимиз мумкин эди. Жамоамиз шундай ўйинни эгаллаб турибдики, келажакни ўйлаган ҳолда, ёшларга имкон беришимиз мумкин. Бугун шу ишни амалга оширдик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:48, 24.10.2013.
Ўқилди: 3749 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.