Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Марат Бикмаев: «Қийинчилик эвазига қўлга киритилган ғалаба ширинроқ бўлади»

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон чемпионати якунланишига 1та тур қолди. "Актобе" 31-турда "Астана"га ютқазиб қўйган бўлса-да, ушбу рақибидан 3 очко олдинда бормоқда. Эътиборлиси, ушбу баҳсда узоқ танаффусдан кейин Марат Бикмаев захирадан майдонга тушди. Ўзбекистонлик футболчи Sports.kz сайтига интервью бериб, мазкур ўйин ва якунланаётган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугун ёмон ўйнамадик, аммо омад рақиб томонида бўлди. Тезкор гол ўтказиб юбордик ва шундан кейин ҳисобни тенглаштириш қийин кечди. Ўйиндан олдин режалаштирган ишларимизни майдонда амалга ошира олмадик. Умуман олганда, ўйин мухлисларга ёққан бўлиши керак, аммо биз учун омадсиз якунланди.

— Ҳисобда ортда бораётган "Актобе" нима учун сўнгги дақиқаларда катта куч билан олдинга интилмади?
— Бирор нарса дейиш қийин. "Астана" бўш зоналарда қолдирмаган ҳолда, ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнади. Шунинг учун сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни ярата олмадик.

— Астанадаги баҳс сиз учун узоқ давом этган танаффусдан кейин илк ўйин бўлди. Оптимал формага кириб олишингиз учун қанча вақт керак бўлади?
— Анчадан бери ўйнамаётганим учун футболни соғингандим. Албатта, ҳозирча ўйинларга 100 фоиз тайёр эмасман. Эски жароҳатим ҳамон безовта қилмоқда. Ўз устимда ишлаб, формамни тиклашга ҳаракат қиламан.

— Якунланаётган мавсум сиз учун омадсиз бўлди, деб айта оласизми?
— Албатта. Биринчидан, жароҳат олдим, иккинчидан, мавсумда бирорта ҳам гол ура олмадим. Ушбу мавсум мен учун муваффақиятсиз бўлди.

— "Актобе" эса мавсумни бир текис ва барқарор ўтказди. Бунинг сири нимада?
— Менимча, бу мураббийнинг хизматлари эвазига.

— Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳақида нима дея оласиз?
— Бутун мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаб тургани учун мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Улар Қозоғистондаги энг яхши мухлислар! Жамоа қандай бўлса, мухлислар ҳам шундай бўлади.

— Юртимизда футбол мавсуми якунланмоқда. Фикрингизча, сўнгги йилда Премьер-лига савияси ошдими?
— Қозоғистон чемпионати савияси юқори ва у йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Барча жамоалар курашишмоқда. Масалан, ушбу мавсумда бирорта ҳам ўйинни осонлик билан ютдик, деб айта олмайман. Ғалаба қийинчилик эвазига қўлга киритилса, ширинроқ бўлади.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 12:13, 28.10.2013.
Ўқилди: 3562 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.