Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Бокс. Жаҳон чемпионати якунлари

Баҳо:
+ | -

14-26 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати баҳслари ниҳоясига етди. 17 – бор ўтказилган жаҳон чемпионатида дунёнинг 116 давлатидан 576 нафар спортчи 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бордилар. 

Чемпионат якунларига кўра 18 давлат вакилларигагина совринли ўринларни қўлга киритиш насиб этди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан (жами 10 нафар) Жасурбек Латипов (-52 кг) кумуш, Ойбек Мамазулунов (-81 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 6-ўринни эгаллади. Кучли учликдан Қозоғистон (4-2-2), Куба (2-2-1) ва Озарбойжон (2-0-1) терма жамоалари ўрин эгаллашди. 

Агарда 1974 йилдан буён ўтказиб келинган жаҳон чемпионатларининг тарихига назар ташласак, энг кўп медалга (67 та олтин – 31 та кумуш – 25 та бронза) кубалик чарм қўлқоп усталари сазовор бўлганлар. Кучли учликдан, шунингдек, Россия (21-19-19) ва АҚШ (16-10-17) терма жамоалари ўрин эгаллашган. 

Мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари мустақил жамоа сифатида илк бор 1993 йили Финляндиянинг Тампере шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Мазкур дунё чемпионатида Ҳикматилла Аҳмедов (-51 кг) финалга қадар кечган жангларни мағлубиятсиз ўтказиб, кумуш медал совриндори бўлган. 

Шундан сўнг яна ўн бор жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жами 6 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритган. 

Гарчи мамлакатимиз боксчилари илк жаҳон чемпионатидан иштирок этмаган бўлсаларда, қўлга киритилган медаллар сонига (6-7-10) кўра 8-ўринда боришмоқда. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар ўтказилган жаҳон чемпионатларининг якунларига кўра 68 давлат вакилларигагина совринли ўринларга сазовор бўлиш насиб этган. 

Қуйида, Ўзбекистон терма жамоасининг 1993-2013 йиллар давомида ўтказилган жаҳон чемпионатларида қўлга киритган медаллари берилган: 

7-жаҳон чемпионати. 1993 йил 7-16 май. Тампере (Финляндия) 
- Ҳикматилла Аҳмедов (-51 кг) – кумуш 

8-жаҳон чемпионати. 1995 йил 6-14 май. Берлин (Германия) 
- Дилшод Ёрбеков (-75 кг) – бронза 

9-жаҳон чемпионати. 1997 йил 18-26 октябрь. Будапешт (Венгрия) 
- Руслан Чагаев (-91 кг) – олтин 

10-жаҳон чемпионати. 1999 йил 15-29 август. Хьюстон (АҚШ) 
- Муҳаммадқодир Абдуллаев (-63,5 кг) – олтин 
- Ўткирбек Хайдаров (-75 кг) – олтин 
- Тўлқинбой Турғунов (-57 кг) – кумуш 

11-жаҳон чемпионати. 2001 йил 3-10 июнь. Бельфаст (Ш.Ирландия) 
- Руслан Чагаев (-91 кг) – олтин 
- Ўткирбек Хайдаров (-75 кг) – кумуш 
- Шерзод Ҳусанов (-67 кг) – бронза 

12-жаҳон чемпионати. 2003 йил 6-13 июль. Бангкок (Таиланд) 
- Шерзод Ҳусанов (-69 кг) – кумуш 
- Баҳодиржон Султонов (-54 кг) - бронза 

13-жаҳон чемпионати. 2005 йил 13-20 ноябрь. Мяньян (Хитой) 
- Дилшод Маҳмудов (-64 кг) – кумуш 
- Ўткирбек Ҳайдаров (-81 кг) - бронза 
- Жасур Матчонов (-91 кг) – бронза 

14-жаҳон чемпионати. 2007 йил 23 октябрь – 3 ноябрь. Чикаго (АҚШ) 
- Аббос Атоев (-81 кг) – олтин 

15-жаҳон чемпионати. 2009 йил 1-12 сентябрь. Милан (Италия) 
- Аббос Атоев (-75 кг) – олтин 
- Элшод Расулов (-81 кг) – кумуш 
- Баҳодиржон Султонов (-57 кг) – бронза 
- Ботиржон Маҳмудов (-69 кг) – бронза 

16-жаҳон чемпионати. 2011 йил 26 сентябрь – 8 октябрь. Боку (Озарбойжон) 
- Жасурбек Латипов (-52 кг) – бронза 
- Элшод Расулов (-81 кг) – бронза 

17-жаҳон чемпионати. 2013 йил 14-26 октябрь. Алмати (Қозоғистон) 
- Жасурбек Латипов (-52 кг) – кумуш 
- Ойбек Мамазулунов (-81 кг) – бронза 

Жами: 6 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медали.

18-жаҳон чемпионати 2015 йил Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилади. 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:14, 28.10.2013.
Ўқилди: 6527 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.