Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

«Машъал» навбатдаги икки ўйинни ғалаба билан якунлади

Баҳо:
+ | -

24 ва 27 октябрь кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 15-16-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ҳар иккала баҳсни ўз майдонида ўтказган “Машъал” ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига олти очко ёзиб қўйди.

Яхши биласиз, муборакликлар аллақачон олий лига йўлланмасини ҳал қилиб бўлишган. Шунга қарамай, жамоамиз аъзолари бу ўйинларга ҳам жиддий қарашди ва натижада рақиблар устидан зафар қучишди.

Жамоамиз аввалига “Оқтепа”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейин “Пахтакор-2”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Оқтепа” билан кечган ўйинда дастлаб Аббос Шодмонов ҳисобни очди. Кейин Зоҳир Қўзибоев 36, 40-дақиқаларда икки бор тўп киритиб, ҳисобни 3:0 кўринишга келтирди. Иккинчи таймда эса Баҳодир Муртазоев билан Виктор Клишин бир мартадан рақиб дарвозасига тўп киритди.

“Пахтакор-2” билан кечган учрашувда ҳам Зоҳир Қўзибоев гол уришга муваффақ бўлди. У 22-дақиқада ҳисобни очди. Кейин ўйиннинг 78-дақиқасида Мирзоҳид Ғофуров ҳисобни 2:0га етказди ва шу билан дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

15-тур. 27 октябрь
«Машъал» – «Оқтепа» – 5:1. 415 томошабин.
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), З. Абдураҳмонов (Андижон), Х. Зулунов (Андижон), С. Саттаров.
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
Голлар: А. Шодмонов (8), З. Қўзибоев (36, 40), Б. Муртазоев (67), В. Клишин (90+2) – М. Аҳмаджонов (7).
Огоҳлантириш: Б. Муртазоев (29), З. Қўзибоев (80) – А. Алимов (37).
 
16-тур. 27 октябрь
«Машъал» – «Пахтакор-2» – 2:0. 118 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус), Ф. Дўсматов (Гулистон), А. Суннатов (Гулистон), К. Расулов
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
Голлар: З. Қўзибоев (22), М. Ғофуров (78).
Огоҳлантириш: Ж. Ҳасанов («Машъал», 73).

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:15, 29.10.2013.
Ўқилди: 3465 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик