Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Алекс Фергюсоннинг таржимаи ҳоли китоб савдолари рекордини ўрнатди

Баҳо:
+1 | -

Футбол мураббийи сэр Алекс Фергюсоннинг автобиографияси Буюк Британияда нон-фикшн жанридаги китоб савдоларида рекорд ўрнатди. Китоб сотувга чиқарилган биринчи ҳафтада жами 115 минг 547 минг нусха сотилди ва Делия Смитнинг «Овқат қандай пиширилади? Учинчи қисм» китоби қайд этган натижадан ўзиб кетди. Бу ҳақда The Daily Mirror нашри хабар бермоқда.

Бир ҳафта давомида британиялик ўқувчилар Фергюсоннинг автобиографияси учун 1,4 миллион фунт сарфлашди. Айни вақтда, бир ҳафта давомида барча жанрлар бўйича сотилган китоблар савдоси 30,7 миллион фунтга тенг бўлди.

Смитнинг китоби 1999 йилда нашр этилган бўлиб, ўшанда у биринчи ҳафтада 112 минг дона китоб сотишга муваффақ бўлганди. Учинчи ўриндан Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэрнинг хотиралари ўрин олган бўлса (92 минг нусха), тўртинчи ўринда яна футбол мавзуси – футболчи Дэвид Бекхэмнинг автобиографияси 86 минг нусхада сотилган.

71 ёшли Фергюсоннинг «Менинг таржимаи ҳолим» китоби тақдимоти 22 октябрь куни бўлиб ўтган эди. Автобиографияда омма эътиборини энг кўп мураббийнинг футболчилари, хусусан, Дэвид Бекхэм, Рой Кин ва Криштиану Роналду билан муносабатлари тўғрисидаги қисмлари жалб қилди. Фергюсон, жумладан, ушбу футболчилар нима учун бу ишлаётган вақтда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишгани ҳақида сўз юритган.

Фергюсон 1986 йилдан 2013 йилга қадар «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган. У ушбу жамоа билан 13 марта Англия чемпионатида ғолиб чиққан, беш марта мамлакат Кубогини қўлга киритган ва икки марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган. Шотландиялик мутахассис футбол тарихидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири ҳисобланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:06, 30.10.2013.
Ўқилди: 5325 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.