Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи 4-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 1-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Актобе» Қозоғистон кубоги финалига чиқа олмади

Баҳо:
+ | -

Бугун Қозоғистон кубогининг ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. "Актобе" ўз майдонида "Тараз"ни қабул қилди. Дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганидан хабарингиз бор.

Деярли тенг курашлар остида кечган ўйин 0:0 ҳисоби билан тугаётган ва барча руҳан қўшимча бўлимларга тайёрланаётган пайтда "Тараз" гол уришга муваффақ бўлди. Натижада финалга жамбулликлар йўл олишди.

Учрашувни ўзбекистонлик "трио" — Кападзе, Гейнрих ва Бикмаев асосий таркибда бошлашди. Уларнинг ичида энг фаоли Гейнрих бўлди. Бироқ юртдошларимизга финалга чиқиш насиб қилмади.

Актобеликлар энди 2 ноябрь куни "Ордабаси"га қарши чемпионатнинг сўнгги турида очкони қўлга киритиб, ўз мухлисларига чемпионликни туҳфа этишга ҳаракат қилишади.

Қозоғистон кубоги финалида эса "Шахтёр" ва "Тараз" ўйнайдиган бўлишди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:10, 30.10.2013.
Ўқилди: 4663 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик