"Реал" етакчиси Криштиану Роналду 11-турнинг "Севилья"га қарши учрашувида хет-трик қайд этиб, Мадрид клуби таркибида ўзининг Испания чемпионатидаги 158-голини киритди.
Шу тариқа, клуб расмий сайтининг хабарига кўра, 28 ёшли португалиялик "галактикос"нинг Ла-лигада энг кўп гол урган футболчилар орасида кучли бешликка кирди. 156та голнинг муаллифи ҳисобланган Ференц Пушкаш эндиликда бу кўрсаткич бўйича 6-ўринга тушиб қолди.
Қайд этиш жоиз, Криштиану Роналду 158та голини 146та ўйинда киритган.
Тўп-снайперларнинг юқори бешлигида кўрсаткичлар қуйидагича:
1. Рауль – 228 гол
2. Альфредо Ди Стефано – 216
3. Сантильяна – 186
4. Уго Санчес – 164
5. Криштиану Роналду – 158.
Қайд этиш жоиз, чемпионатнинг дастлабки 11 туридан сўнг португалиялик ҳисобида 11та гол ва 3та самарали тўп узатиш бор.