Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Терма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФФ Терма жамоалар марказида Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов миллий терма жамоалар мурраббийларидан ҳисоботларни қабул қилди. Дастлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов ТЖМ директорига ўз ҳисоботини топширди.

Мақсудовга кўра, миллий терма жамоа Вьетнам ҳамда Гонконгга қарши ОК саралаш ўйинлари олдидан 10 ноябрь куни йиғинни бошлайди. Терма жамоа аъзолари эса, 12 ноябрь куни Вьетнамга жўнаб кетади. Миллий терма жамоа катта мураббийининг таъкидлашича, 10 ноябрь куни ҳорижда тўп сураётган барча легионерлар терма жамоа сафига келиб қўшиладилар. Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ва 19 ноябрь кунлари ОК-2015 саралаш учрашувлари доирасида сафарда Вьетнам ва Гонконг терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Қосимов шогирдлари дастлаб 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши ўйнаса, 19 ноябрь куни Гонконгга сафар қилади.

Мақсудовдан сўнг Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз ҳисоботини топширди. Евстафеев 19 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси 4-12 октябрь кунлари Қатарда ташкил этилган Осиё чемпионати саралаш ўйинлари ва келажак режалар тўғрисида тўхталиб ўтди. «Қатарда бўлиб ўтган саралаш баҳсларида гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Осиё чемпионати финал босқичи ўйинларигача вақт бор. Ўйин сифати ва таркиб борасида қилинадиган ишлар кўп. Осиё чемпионати финал босқичига қадар вақт бор ва бу вақт оралиғида бунинг устида албатта ишлаймиз», - дейди Евстафеев.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги (U-17) иштироки ҳақида эса, терма жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳисобот топширди. Нуралиев ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари футболчилар учун ҳам, мураббийлар штаби учун ҳам катта тажриба мактаби бўлганини таъкидлади. «БААда ташкил этилга жаҳон чемпионати баҳсларида нимчорак финалида ўйнадик. Бу бизнинг жамоа учун катта тажриба мактаби бўлди. Олдимизга катта мақсад қўйган эдик, аммо бироз омад етишмади. Мақсадимиз, миллий терма жамоалар сафига иқтидорли футболчиларни етиштириб бериш ва бу борада қўлдан келганча ишлаймиз», - дейди Нуралиев.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг сентябрь ойида Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларидаги иштироки бўйича эса, ушбу терма жамоа бош мураббийи Темур Олимхўжаев ҳисобот берди. «Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Осиё чемпионатига қадар, терма жамоа ўйинини янада шакллантириш лозим. Биз республиканинг барча минтақалари бўйлаб селекция ишларини тўхтатмаймиз ва терма жамоа таркибига янада иқтидорли футболчиларни таклиф этамиз», - дейди Олимхўжаев.

ЎФФ Терма жамоалар директори Асқар Толибжонов ҳисобот сўнгида терма жамоа мураббийларидан 2014 йил учун иш режасини декабрь ойида кабул қилишини айтиб ўтди. Толибжоновга кўра, миллий терма жамоаларнинг 2014 йилги иш режалари декабрь ойидаги мураббийларнинг йиллик ҳисоботида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:14, 05.11.2013.
Ўқилди: 3703 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.