Кириш Регистрация
18/09 15:00 Ульсан Хёндэ 0-1 Кавасаки Фронтале
18/09 17:00 Бангкок Юнайтед 4-2 Тампинес Роверс
18/09 17:00 Ли Ман 0-2 Теп Хань Нам Динь
18/09 17:00 Шангхай Порт 2-2 Жоҳор Дорул Таъзим
18/09 17:30 Ангола 2-7 Украина
18/09 17:30 Ливия 1-4 Қозоғистон
18/09 19:00 Моҳун Баган 0-0 Равшан
18/09 20:00 Аргентина 2-1 Афғонистон
18/09 20:00 Испания 7-1 Янги Зеландия
18/09 21:00 Ал-Вакра 0-3 Трактор
18/09 21:00 Холидия 2-3 Ат-Таъвун
18/09 21:00 Кувайт СК 0-0 Насаф
18/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 3-1 Ал-Ҳуссайн
18/09 21:45 Болонья 0-0 Шахтёр
18/09 21:45 Спарта 3-0 Зальцбург
18/09 22:00 Бетис 2-1 Хетафе
18/09 23:00 Ал-Қува ал-Жавия 2-1 Олтин аср
18/09 23:59 Селтик 5-1 Слован
18/09 23:59 Брюгге 0-3 Боруссия Д
18/09 23:59 Манчестер Сити 0-0 Интер
18/09 23:59 ПСЖ 1-0 Жирона
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи - Қизилқум
19/09 21:45 Фейеноорд - Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда - Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья

Превью. Гонгконг - Ўзбекистон

Баҳо:
+ | -

19 ноябрь куни Гонконг ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ОК-2015 саралаши, 5-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтади. Шу куни Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Гонгконг терма жамоаси айни дамда, саралашнинг «Е» гуруҳида 4 окчо билан 3-поғонани эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси эса, ўтказилган 4 тур баҳсларидан сўнг ўз ҳисобидаги очколари сонини 7тага етказиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ босқичида ўтказилган 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган БАА миллий терма жамоаси 2015 йили Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган.

Таъкидлаш жоиз, Гонгконг ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ОК-2015 саралаш баҳсларини 6 февраль куни Тошкентда ўтказилган ўзаро учрашув билан бошлашган эди. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги учрашувда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди. 19 ноябрь, сешанба куни мазкур терма жамоалар 40 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган Гонгконг стадионида ўзаро майдонга тушадилар. Мазкур учрашувдан олдин ҳар иккала терма жамоанинг мазкур саралаш кампаниясидаги ўйинлари статистикасига тўхталиб ўтамиз.

ГОНГКОНГ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Бош мураббий
- Ким Пан Гон (Жанубий Корея)
Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Ли Вай Ман (68та ўйин)
Терма жамоа тўпурари - Чан Су Ки (34та гол)

Жанубий Кореялик мутахассис Ким Пан Гон бош мураббийлигидаги Гонгконг терма жамоаси айни дамда ўз ҳисобидаги 4 очко билан Е гуруҳида 3-ўринни эггаллаб турибди. Маълумот ўрнида, Гонгконг терма жамоаси саралаш баҳсларининг иккинчи турида ўз майдонида Вьетнам терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва бу ғалаба гонгконгликлар учун гуруҳ босқичидаги ягона ғалабаси бўлиб турибди. Ушбу учрашувда терма жамоа ярим ҳимоячиси Чай Ван Хо томонидан киритилган ягона гол эса, Гонгконг терма жамоасининг гуруҳ баҳсларида киритган ягона голи бўлиб турибди.

Гонгконг терма жамоасининг энг яхши тўпурари - Чан Су Ки айни дамда терма жамоа сардори ва терма сафида ҳозиргача ўйнаётган футболчилар ичида энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади. Гонгконг терма жамоаси сафида Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар орасида асли Ганада туғилган, аммо 2012 йилдан буён Гонгконг терма жамоаси сафида тўп суриб келаётган Годфрид Карикари ҳам бор. 15 ноябрь куни сафарда БАА миллий терма жамоасига қарши майдонга тушган футболчи, 19 ноябрь куни Ўзбекистонга қарши учрашувда терма жамоа сафидаги 5-учрашувида майдонга тушиши мумкин.

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Бош мураббий
- Миржалол Қосимов.
Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Темур Кападзе (109)
Терма жамоа тўпурари - Максим Шацких (34та гол)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 15 ноябрь куни Вьетнамга қарши ўйинда таркибга жалб этилган 22 нафар футболчидан 14 нафарини майдонга туширди. Эътиборлиси, миллий терма жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган Бухоро клуби ҳужумчиси Воҳид Шодиев Вьетнамга қарши учрашувда илк голга муаллифлик қилди ва ўз дебютида гол уришга эришга олди.

Таъкидлаш жоиз, «Металлург» ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов ҳамда «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев ҳам 19 ноябрь куни терма сафида дебют учрашувини ўтказиш имкониятга эга.

Маълумот ўрнида, айни дамда терма жамоа сафида энг кўп тўп сурган футболчи - Темур Кападзе жароҳати боис, Гонгконгга қарши учрашувни ўтказиб юбормоқда. Миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров эса, 19 ноябрь куни майдонга туширилса, бу унинг терма жамоа сафидаги 99-учрашуви бўлади. Миллий терма жамоа сафида 50 ва ундан ортиқ учрашувда майдонга тушган футболчилар қаторида Анзур Исмоилов (52), Азиз Ҳайдаров (53) ҳамда Одил Аҳмедовлар (55) бугун майдонга тушиб ўз статистикасини яхшилаб олиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, Гонгконг ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Навоф Шукрулла бошчилигидаги баҳрайнлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйин 19 ноябрь, сешанба куни «Гонконг» стадионида соат 17:00да бошланади.

ОК-2015. Саралаши, «Е» гуруҳи. 5-тур
19 ноябрь. Гонконг «Гонконг» стадиони.
Бош ҳакам:
Навоф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим (Баҳрайн), Иброҳим Муборак Муса (Баҳрайн)
Заҳира ҳаками: Жамил Жума (Баҳрайн)
Комиссар: Абдул Ғофур Абдул Ҳамид (Мальдив ороллари)

4-ТУР ЎЙИНЛАРИДАН СЎНГ ОК-2015, САРАЛАШ, «Е» гуруҳидаги вазият


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

БАА

4

4

0

0

12-2

12

2

Ўзбекистон

4

2

1

1

7-3

7

3

Гонконг

4

1

1

2

1-8

4

4

Вьетнам

4

0

0

4

2-9

0

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 08:24, 18.11.2013.
Ўқилди: 4482 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.