Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

«Локомотив»: рекордлар оғушидаги 2013 йил

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ХХП миллий чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган «Локомотив» клуби бир қатор шахсий рекордларини янгилади ва бу билан 2013 йил жамоа тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилишига сабабчи бўлишди. Қуйида шуларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

Мағлубиятсиз серия. 2013 йилги мавсум аввалида «Локомотив» жамоаси кетма-кет 8та ўйинда мағлубиятга учрамади. Бу мавсум миқёсида оладиган бўлсак, клуб тарихида энг яхши кўрсаткичнинг такрорига айланди. Негаки ўтган мавсумда ҳам темирйўлчилар икки бор шунча ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этишганди. Бироқ, бу йилги 8 ўйинга ўтган мавсум охирида бошланган 5 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни ҳам қўшадиган бўлсак, бу сафарги юришнинг салмоғи анча юқори эканлиги ойдинлашади.

Ғалабали одим. Бу йилги мавсумнинг дастлабки уч ўйинида «Локо» футболчилари ғалаба қозонишди. Бунга ўтган мавсум сўнгида кузатилган уч ўйинлик ғалабали серияни ҳам қўшиб ҳисобласак, ғалабали серия 6 ўйинга етгани ва жамоа тарихида янги саҳифа очилгани маълум бўлади. Бунгача жамоа энг кўпи билан 5та ўйинда кетма-кет ғалаба эришган эди.

Иродали ғалабалар. Жорий мавсумда «Локомотив» клуби беш ўйинда кучли иродаси эвазига ғалабани юлиб кетди. Бунақаси ҳам клуб тарихида кузатилмаган эди. Дарвоқе, ушбу мавсумда иродали ғалабага эришиш борасида темирйўлчилар нафақат ўз кўрсаткичларини янгилашди, балки миллий чемпионатимизда ҳам энг яхши натижа қайд этишди.

Сермаҳсулликдаги ўсиш. «Локомотив» клуби 2013 йилги мавсумда рақиб жамоалар дарвозасини жами 63 марта ишғол қилди. Бу ҳам жамоа тарихида янги рекорд кўрсаткич. Бундан аввалги рекорд ўтган мавсумда кузатилган бўлиб, унда темирйўлчилар 43та гол уришган. Демак, рекорд бир йўла 20та тўпга яхшиланди.

Кам гол ўтказишда ҳам юксалиш. Бу йил «Локомотив» нафақат сермаҳсуллик бобида, балки ўз дарвозасидан кам гол ўтказиб юбориш борасида ҳам ижобий натижа қайд этди. Улар 26 ўйинда ўз дарвозаларидан атиги 21та тўп олиб чиқишди. Ушбу йўналишда жамоанинг энг яхши кўрсаткичи ўтган йили кузатилган бўлиб, ўшанда темирйўлчилар мавсум давомида ўз дарвозаларидан 22та тўп ўтказиб юборишган эди.

Тўпурарликдаги юксалиш. «Локомотив» жамоаси тарихига эътибор қаратсак, клуб сафида бир қатор тўпурар ҳужумчилар тўп суришганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Марсель Идиатуллин, Илхом Мўминжонов, Равшан Бозоров, Олим Новкаров, Зайниддин Тожиев… Бироқ, шундай ҳужумчилардан биронтаси бир мавсумда рақиблари дарвозасини 12 мартадан ортиқ ишғол қилишмаган экан. Фарҳод уларга ҳақиқий тўпурар қанақа бўлиши кераклигини кўрсатиб қўйди. 13 ўйинда 17та гол ва бу жамоа тарихида энг яхши кўрсаткичдир. Агар кичик Тожиев жароҳат олиб сафдан чиқмаганда, эҳтимол мавсум давомида урган голлари сонини 30тадан оширармиди?!

Энг интизомли жамоа. Мавсум-2013да «Локомотив»нинг ҳеч бир футболчиси бош ҳакам томонидан четлатилмади. Ҳали ҳеч бир мавсумда темирйўлчилар қизиқ карточкалар борасида мавсумни қуруқ ўтказишмаган эди. Улар бунгача бир мавсумда камида уч маротаба ўйинни майдонда камчилик бўлиб якунлаб келишган. Демак, интизом борасида «Локомотив» футболчилари сезиларли ўсишга эришибди.

Энг йирик ғалабадаги ўсиш. Жамоа ўз тарихида икки бор рақиблари устидан 5-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Аммо, бу йил «Локомотив» битта ўйинда рақиблари дарвозасига 6та тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Яъни, «Гулистон»га қарши Тошкентда кечган ўйинда темирйўлчилар 6-2 ҳисобида зафар қучишди.

Энг узоқ давом этган қуруқ серия. «Локомотив» қаторасига 5 ёки 6 ўйинда ғалабага эришиши мумкин, аммо бу ўйинларда қуруқ серия қайд этиши амри маҳол эди. Ниҳоят ушбу мавсумда темирйўлчилар 7 бор ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Шунингдек, 24-26 турлар давомида ўз дарвозасидан биронта ҳам тўп ўтказиб юбормади. Бу ҳам жамоа тарихидаги янги рекорд кўрсаткичдир.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:33, 18.11.2013.
Ўқилди: 3378 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.