Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+3 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов асосий таркиб борасида кутилмаган қарорга қўл урди. Сервер Жепаров, Санжар Турсунов каби футболчилар захирада қолиб, Искандеров ва Рашидовга асосий таркибдан жой берилди. Шунингдек, бу сафар мураббий икки ҳужумчи билан ўйнашни лозим топди ва Сергеев-Шодиев жуфтлигига ишонч билдирди.

Таркиб бироз ёшаргани жамоанинг ўйинига тезлик қўшилишига сабаб бўлди. Жамшид ўнг қанотда ўйнаганига қарамай, тез-тез марказга ҳам ўтиб ҳаракат қилиб турди. Айнан унинг жарима майдончаси томон узатмалари рақибни саросима ушлаб турди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Шодиевнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса, яна бир вазиятда бухоролик футболчининг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 23-дақиқада эса Денисов аутдан етказиб берган тўпни Шодиев ўткир бурчак остида бош билан дарвозага йўллади. Ҳимоячи тўпни аввал дарвоза чизиғи устида қайтариб қолган бўлса, такрорий зарбани дарвозабон эгаллаб олди. 29-дақиқада Қосимов шогирдлари ҳисобни очишлари мумкин эди. Искандаров чиройли пас билан Сергеевни тўп билан таъминлади. Игор тўпни чап қанотга узатди ва Рашидовнинг зарбасини дарвоза чизиғи устида қайтариб қолишга муваффақ бўлди. Орадан кўп ўтмасдан яна Искандаров - Сергеев бўйлаб ҳужум ривожланди ва Игорь ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди.

Бутун бўлим давомида олдинга бормаётган гонконгликлар бир марта олдинга боришдию, кейин қийин аҳволга тушиб қолишди. Қарши ҳужумда вакилларимиз Сардор Рашидовни олдинга бошлашди. У эса рақибни алдаб, жарима майдончасига кириб бораётганида ҳимоячи Чеунг Кин Фунг уни қўполлик билан тўхтатди. Баҳрайнлик Навоф Шукруллоҳ футболчини майдондан четлатди. Бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда юзага келган жарима тўпини эса Одил Аҳмедов голга айлантира олмади.

Иккинчи бўлимни эса терма жамоамиз янада шиддатлироқ ўтказди (уюштирилган онлайн трансляция орқали ўқиб олишингиз мумкин). Деярли ҳар бир дақиқада хавфли ҳужум ва жуда кўплаб бурчак тўплари амалга оширилди. Аммо гўёки рақиб дарвоза сеҳрлангандек тўп чизиқни кесиб ўтавермасди.

Ниҳоят ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида навбатдаги ҳужумдан қайтган тўпни ўзига бўйсундириш учун Тўхтахўжев жарима майдончасига югуриб келди. Тўп эса Воҳид Шодиевга қулай тарзда келиб қолди ва бухоролик ҳужумчи кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Бу Воҳиднинг  терма жамоа таркибида иккинчи ўйинида урган иккинчи голи бўлди.

Ўйин тугашига бир дақиқа қолганида эса ниҳоят Аҳмедовнинг кўплаб зарбаларидан бири голга айланди. Тўпни унга Саломов етказганини таъкидлаш лозим.

Ўзбекистон ҳисобидаги очколари сони 10тага етди ва жамоамиз энди 2015 йилнинг январь ойида ўтказиладиган Осиё кубогига тайёргарликни бошлайверса ҳам бўлади.

Осиё кубоги-2015 саралаш. "Е" гуруҳи, 5-тур
ГОНКОНГ - ЎЗБЕКИСТОН - 0:2
Голлар: Воҳид Шодиев (84), Одил Аҳмедов (89)
Огоҳлантириш: Чан Сью Ки (77)
Четлатиш: Чеунг Кин Фунг (45),
Гонконг: 1. Йапп Хунг Фай (С), 2. Ли Чи Хо, 4. Бай Хе, 7. Чан Сью Ки (22.Жеймс МакКи 80), 10. Лам Ка Вай (3. Фофо 46), 12. Ло Кван Йи, 13. Чеунг Кин Фунг, 15. Анди, 16. Леунг Чун Понг, 20. Чан Ман Фай (23. Жу Йинг Жи 72), 21.Квок Кин Понг
Ўзбекистон: 12. Элдорбек Суюнов, 5. Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 13.Даврон Ҳошимов (11.Баҳодир Насимов 46), 19.Виталий Денисов, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов, 14.Жамшид Искандаров (22. Шавкат Саломов 74), 23.Сардор Рашидов, 15.Воҳид Шодиев, 10.Игорь Сергеев (8.Сервер Жепаров 82)
Захира: 1. Мурод Зуҳуров, 3. Шавкат Муллажонов, 4. Дилшод Жўраев, 6. Иван Нагаев, 8. Сервер Жепаров, 11. Баҳодир Насимов, 16. Шаҳзодбек Нурматов, 17. Санжар Турсунов, 18. Фозил Мусаев, 21. Александр Лобанов, 22. Шавкат Саломов
Бош ҳакам: Навоф Шукруллоҳ (Баҳрайн)

E - Гуруҳи
ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 БАА 4 4 0 0 12-2 12
2 Ўзбекистон 5 3 1 1 9-3 10
3 Гонконг 5 1 1 3 1-10 4
4 Вьетнам 4 0 0 4 2-9 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:17, 19.11.2013.
Ўқилди: 13347 марта.
Фикрлар: 140 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.