Москванинг «Спартак» жамоаси Россия кубоги доирасидаги «Шинник»га қарши ўйинда миллатчилик байроғини олиб кирган мухлисдан 15 миллион рубл жарима ундирмоқчи.
«Клуб ростдан ҳам у мухлисдан 15 миллион евро ундирмоқчи»,- дейди клуб матбуот котиби Алексей Матвеев.
Таъкидлаш жоизки, Россия футбол иттифоқининг тартиб интизом қўмитаси «Спартак»га қарши ўша воқеа учун иккита учрашувни мухлисларсиз ўтказиш жазосини қўллаган эди.