Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рашид Қурбонов (-74 кг) Боку шаҳрида (Озарбойжон) ўтказилган Олтин Гран-При турнири ғолиби бўлди.
Ҳал қилувчи финал беллашувида тажрибали полвонимиз россиялик Гаджи Гаджиевни мағлуб этиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Олтин Гран-Прида ҳам Рашид Қурбонов олтин медал соҳиби бўлган эди.
Таъкидлаш жоизки, 2013 йилги мавсум Рашид Қурбонов учун муваффақиятли йил бўлди. Венгрияда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган юртдошимиз, Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади.
Эндиликда Рашид Қурбонов 2014 йили Тошкент шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионати ҳамда Инчеон (Ж.Корея)да ташкил этиладиган Осиё ўйинларига хозирлик кўради.