Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Жавод Некуном: «Ҳозирданоқ ғолибман деса бўлади»

Баҳо:
+ | -

ОФКнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси совринига номзод 3 нафар футболчилардан бири эронлик Жавод Некуном ўзининг ғалабасига ишонаётганини таъкидлаб ўтди. "Истиқлол" ярим ҳимоячисига мазкур соврин бўйича "Сеул" ярим ҳимоячиси Ха Дэ Сунг ва ОЧЛ ғолиби Чжэн Чжи (Хитой) рақобатчилик қилади.

Бугун матбуот анжуманида иштирок этган эронлик футболчи, агар соврин унга тегадиган бўлса, бу клуб ва терма жамоадаги шериклари, мураббийлар ва техник ходимларнинг ҳам ютуғи бўлишини таъкидлади.

"Совринни қўлга киритиш учун учала футболчи ҳам муносиб, шу боис уни қўлга киритиш осон бўлмайди. Эртага совринни қўлга киритишим ва киритмаслигимдан қатъи назар мен аллақачон ўз мухлисларим, жамоадошлари, техник ходимлар ва мураббийлар билан бирга ушбу совринни қўлга киритиб бўлдим деб ҳисоблайман. 2013 йил жуда оғир бўлишига қарамай, у жуда эсда қоларли бўлди. ЖЧ саралаш босқичини ёмон бошлаганимизга қарамай, уни қўлга киритдик, "Истиқлол" билан ОЧЛ ярим финалигача етиб келди ва ички чемпионатда ғолибликни қўлга киритдик", дейди Некуном.

33 ёшли футболчи ОЧЛ баҳларида 3та гол уришга муваффақ бўлди. Аммо улар ярим финалда Кореянинг "Сеул" жамоасига икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой беришди.

"ОЧЛ баҳслари қизиқ ўтди, аммо биз финалга чиқа олмадик. Лекин бизнинг таркибимиз ёш футболчилардан иборат ва юқори салоҳиятга эгамиз. Келгуси мавсумда бош совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча асосий эътиборни терма жамоа ва клубда яхши ўйнашга қаратяпман. ЖЧда иштирок этиш ҳар қандай футболчининг орзуси ҳисобланади. Унда ғолиб чиқиш эса бошқа масала. Мусобақа давомида ўйиндан ўйинга иштиёқ билан ҳаракат қиламиз", дейди Эрон терма жамоаси ва "Истиқлол" клуби сардори.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 17:05, 25.11.2013.
Ўқилди: 4283 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4098]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4063]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3453]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3429]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3173]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2404]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2168]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2142]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2002]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1969]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик