18 ноябрь, душанба куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда футбол ҳакамлари ва мураббийлари Республика мактаби билан биргаликда ташкил этилган Профессионал мураббийлик курслари (PRO лицензияси) бошланган эди.
Хабарингиз бор, айни дамда «Локомотив» клубида бош мураббий вазифасини бошқариб келаётган Ҳаким Фузайлов ва клуб спорт директори Равшан Муқимовда «А» лиценцияси бор. Энди икки мутахасис ҳам ўз малакаларини ошириш учун мазкур PRO лицензияси курсларида қатнашишади.
Ўтказиладиган курс босқичлари:
Модуль 1. 18 ноябрь - 8 декабрь.
Модуль 2. 9 декабрь - 29 декабрь.
Модуль 3. 3 - 23 январь.
Модуль 4. 27 январь - 14 апрель.
Диссертация ҳимояси - 14 апрель.