Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Вадим Абрамов «Астана» бош мураббийи этиб тайинланди!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик мутахассис Астана шаҳрига учиб борди ва бугуннинг ўзида (28 ноябрь) "Астана" клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Расмий сайт бу ҳақда эълон тарқатар экан, Абрамовнинг фаолиятига ҳам қисқача тўхталиб ўтган.

Вадим Карленович мураббийлик фаолиятини Фарғонанинг  «Нефтчи» жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида бошлаган. Кейинчалик у «НБУ-Осиё», «Трактор», «Локомотив» клубларини, шунингдек, Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаларини бошқарган.

23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат олимпия терма жамоаси билан у икки марта Вьетнам футбол федерацияси кубоги халқаро мусобақасида ғолиб чиққан. Икки марта олимпия терма жамоасни Пекин ва Лондон олимпиадалари саралашининг сўнгги босқичига олиб чиққан.

Миллий терма жамоани бошқариш даврида эса Вадим Абрамов Осиё кубогида 4-ўринни эгаллаган. ЖЧ-2014 саралаш босқичида эса ҳал қилувчи гуруҳ босқичигача етиб келган.

Манба: www.fca.kz
Киритилди: 16:08, 28.11.2013.
Ўқилди: 6325 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.