Россия чемпионатининг 18-турида энг кўп тўп оширишни "Ростов" амалга оширган - 568та. 329 марта пас узатган "Том" бу кўрсаткич бўйича рўйҳатнинг энг қуйи ўрнида жойлашган. "Урал" эса пасларнинг аниқлиги бўйича етакчилик қилди - 83%.
Тур доирасидаги ўйинларда энг кўп яккакурашлар кузатилган учрашув "Крилья Советов"-"Краснодар" ўйини (246), унда самаралик футболчилар дуэлларда энг кўп ғалабага эришган - 125 марта.
Рақиб дарвозаси томон "Спартак" энг кўп зарба берган - 21та, шулардан 11таси дарвоза соҳасига борган бўлиб, бу мавсум рекордини такрорлади. Аввалроқ "Кубань" ва "Зенит" ҳам шу кўрсаткични қайд этганлар.
Энг кўп марта "Терек" футболчилари қоида бузишди. "Волга" аъзоларида бу кўрсаткич энг кам - 8та.
Тур статистикасининг эътиборга молик томони шундаки, "Анжи" мағлубиятга учраган бўлишига қарамай 18-турда тўпни энг кўп назорат қилган жамоа бўлди: махачқальаликлар 64 фоиз ўйин вақтида тўп билан ҳаракатланишган.