«Манчестер Сити» устози Мануэль Пеллегрини жамоа ҳужумчиси Серхио Агуэрони «Ливерпул» футболчиси Луис Суаресга қараганда кучлироқ деб ҳисоблашини таъкидлади.
«Яна бир бор такрорлайман, Агуэро премьер лиганинг энг яхши футболчиси. Мен шундай ҳисоблайман. Агар энг яхши футболчиси бўлмаса ҳам энг яхши ҳужумчи экани аниқ. Серхио – кўп нарсага қодир бўлган ва ўсишда давом этаётган футболчи.
У Суаресдан ажралиб туради. Луис жамоаси учун муҳим футболчи, лекин менимча, Серхио кўп қиррали ва фойдалироқ. Йиллар ўтган сайин унинг ўйини кучайиб бирмоқда.
Менимча, футболчи 24-30 ёшида энг яхши ўйинини кўрсатади. Серхио жуда эрта порлади ва ўсиб бормоқда. У кўп гол уриши билан бирга тўпсиз ҳам жуда яхши ўйнайди»,- дейди мураббий.