Италия терма жамоаси устози Чезаре Пранделли мамлакат чемпионати ўйинларининг вақтини ўзгартиришни сўрамаганини таъкидлади.
«Ҳеч қачон раҳбариятдан А серия ўйинларининг вақтини ўзгартиришни сўрамаганман. Бу ҳақда ўйлаш хаёлимга ҳам келмаган.
Шунчаки жаҳон чемпионатидан олдин бизга бир ой вақт беришларини сўрагандим. Мени нотўғри тушунган бўлишлари мумкин. Ундай бўлса, узр сўрайман»,- дейди мураббий.