Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Чемпионлар лигаси. «Насаф» ва «Бунёдкор» бир гуруҳдан ўрин олишмайди

Баҳо:
+ | -

2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларига қуръа ташланди. Қуръа ташлаш маросими 10 декабрь, сешанба куни ОФКнинг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида бўлиб ўтди.

ОЧЛ-2014да Ўзбекистондан учта жамоа иштирок этади. Улардан иккитаси – 2013 йилги Ўзбекистон вице-чемпиони «Локомотив» ва Олий Лига 3-ўрин эгаси «Насаф» мусобақаларни 2-саралаш босқичида бошлайди. 8 февраль куни қашқадарёлик футболчилар сафарда Қатарнинг «Ал-Жаиш» жамоасига қарши тўп сурса, «Локомотив» Тошкентда 1-саралаш босқичидаги «Ал-Қодисия» (Кувайт) – «Аш-Шорта» (Ироқ») жуфтлиги ғолибини қабул қилади.

Агар Ўзбекистон клублари 2-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишса, 3-саралаш босқичидаги ўйинларни 15 февраль куни сафарда ўтказишади. Жумладан, «Локомотив» гуруҳ босқичи йўлланмаси учун «Лахвия» (Қатар) – «Шабоб ал-Урдун» (Иордания) / «Ал-Ҳидд» (Баҳрайн) жуфтлиги ғолибига қарши тўп сурса, «Насаф» «Банияс» (БАА) – «Ас-Сувайқ» (Уммон) / «Ал-Қодисия» (Кувайт) жуфтлигида ғолиб чиққан жамоага қарши майдонга тушади.

Қуръа натижасига кўра, 2013 йилги Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби «Бунёдкор» ОЧЛ-2014 «В» гуруҳида Саудия Арабистонининг «Ал-Фатҳ», Эроннинг «Фулад» ва «Насаф» ўрин олган плей-офф сеткаси ғолибига қарши тўп суради. ОФК киритган истиснога кўра, агар «Насаф» гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритадиган бўлса, бир гуруҳда бир мамлакатдан икки жамоа бўлиб қолишини олдини олиш мақсадида, Қарши жамоаси «А» гуруҳига кўчирилади, «А» гуруҳидаги Қатар вакили – «Ар-Райян» эса «В» гуруҳига кўчиб, «Бунёдкор» рақибига айланади.

Агар «Насаф» гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритса, «А» гуруҳида Эроннинг «Истиқлол», БААнинг «Ал-Жазира» ва Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» жамоасига қарши тўп суради. «Локомотив» эса, агар саралаш босқичидан муваффақиятли ўтса, «С» гуруҳида БААнинг «Ал-Айн», Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» ва Эроннинг «Тракторсози» жамоаларига қарши тўп суради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:41, 10.12.2013.
Ўқилди: 3672 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.