«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне чемпионлар лигасининг «Порту»га қарши кечган ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик. Биз шошмадик ва ўз имкониятимизни кутдик. Қанотдан ўйнамоқчи эдик, лекун бу ўйинимиз ўхшамади. Кейин тактикани ўзгартирдик ва жамоа яхши ўйнай бошлади.
«Порту» ҳам яхши ўйнади, шунинг учун бизга осон бўлди дея олмайман. Улар дарвоза устунини ҳам нишонга олишди, лекин айнан биз ғалабага эришдик.
Жамоа яхши ёки ёмон ўйин кўрсатиши мумкин, лекин энг муҳими ғалаба учун доим ҳаракат қилиш керак. Бу ривожланишнинг асоси. Биз қолган рақиблардан кучлимиз демайман. Шундай экан 1/8 финалда осон бўлмайди»,- дейди мураббий.