Испания терма жамоаси устози Висенте Дел Боске жаҳон ва Европанинг энг яхши футболчиси учун икки испан футболчиларига овоз берганини таъкидлади.
«Олтин тўп» учун курашда икки испан футолчисига овоз бердим. Менимча, улар охирги йилларда ўзлари муносиб бўлган энг нуфузли совринларни қўлга киритишмади. Бундан ташқари «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги жангда қатнашишни хоҳламайман.
Мен овоз берган футболчилар ҳозирда энг яхши спорт формасида эмаслар. Шундай бўлишига қарамай улар жаҳон ва Европа чемпиони бўлишганида ҳам бу соврин уларга насиб қилмаган.
Лионел Месси ва Криштиану Роналдуларни алоҳида қадрлайман. Айнан шу икки буюк футболчилар иштирок этаётган жамоаларнинг рақобатлари натижасида Испания терма жамоаси кучайди»,- дейди мураббий.