"Астана" президенти Эсмухамет Спанов ва бош мураббийи Вадим Абрамовнинг жамоадан кетиш сабабларига аниқлик киритилди. Sportinfo.kz сайтининг хабар беришича, бунга «Самрук-Хазина» акциядорлик жамияти раиси Умирзоқ Шукеев ва "Астана" президенти Эсмухамет Спанов ўртасида юзага келган можаро сабаб бўлган.
Бугун "Астана"га Григорий Бабаян бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Янги президент эса келаси ҳафта тайинланади.