Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида хоккей жамоаларига асос солинади

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Республика хоккей федерацияси раҳбарияти, спортчи-мураббийлар, ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси Абдуқаххор Азизов, федерация бош котиби Хикматилла Ҳакимов ҳамда терма жамоамиз бош мураббийси Алишер Азимов журналистларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб бердилар.

Маълумки, 2012 йилда Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси қошида бир-бирига рақобатдош бўлган хоккей жамоалар тузилиб, пойтахтимиздаги Фурқат боғида барпо этилган муз майдонида ички чемпионат баҳслари ўтказилди ва тўрт жамоа иштирокида бўлиб ўтган чемпионат якунларига кўра “Бинокор” жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Шундан сўнг маҳаллий жамоаларнинг энг кучли ўйинчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси 2013 йилнинг март ойида Олма-Ота шаҳрига сафар қилиб, Қозоғистон олий лига жамоалари билан учта ўртоқлик учрашувини ўтказиб қайтдилар.

Жорий йилнинг октябрь ойида эса “Бинокор” жамоаси илк бор Қозоғистонда клублар ўртасида ташкил этилган халқаро турнирда иштирок этди ва якунда бронза медали совриндори бўлишди. Жамоа сардори Алишер Азимов турнирнинг “энг яхши хоккейчиси” деб топилди.

2013 йилнинг 5-октябрь куни Ўзбекистон хоккей федерацияси Республика Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди. Матбуот анжуманида Федерация раҳбарияти 2014 йилги тақвим ҳақида тўхталиб, ички чемпионатдан ташқари, терма жамоамизни қатор халқаро турнирларда иштирок этишини эътироф этдилар. Эътиборлиси, бугунги кунга келиб нафақат БАА, Малайзия, Сингапур, Қувайт, Қатар, Япония ва Кореядан балки Швеция, Чехия каби спортнинг ушбу тури кенг ривожланган давлатларда ўтказиладиган халқаро турнирлардан ҳам таклифлар бўлмоқда.

 - Мамлакатимизда хоккей муҳлислар кўпчиликни ташкил этади – деди Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси Абдуқаххор Азизов. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этиши қувонарли хол албатта. Ўзбекистон хоккей федерациясининг асосий мақсади яқин келажакда, малакали мураббийлар сафини кенгайтириш орқали оммавийлик даражасини юксалтиришга эришиш. Биз нафақат пойтахтда балки Республикамизнинг барча худудларида хоккей спорт турини ривожлантиришни мақсад қилганмиз.

Федерация раҳбариятининг таъкидлашича, яқин келажакда Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида пойтахт жамоаларига рақобатдош бўла оладиган хоккей клублари ташкил қилиш ишлари бошлаб юборилади ва навбатдаги мамлакат чемпионатларида ушбу худулардан ҳам жамоаларни иштирок этиши режалаштирилган. Босқичма-босқич бошқа худуларда ҳам жамоалар ташкил этилаверади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, Ўзбекистонда хоккейни ривожлантириш борасида биринчи галда қилиниши лозим бўлган сайи-харакатлар режаси белгиланиб олинганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси Алишер Азимов хоккей спорт турини Осиё қитъасидаги ривожланиш даражасига тўхталиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яқин келажакда қишки Осиё ўйинларида, шунингдек, қитъа чемпионатларида иштирок этишини эътироф этди. Мутахассиснинг таъкидлашича, бугунги кунда Осиёда йигирмадан зиёд давлатда хоккей кенг ривожланган бўлиб, қитъа чемпионати ҳамда қишки Осиё ўйинларида рақобат муҳити йил сайин юксалиб бормоқда.

Матбуот анжуманида мамлакатимизда фаолият кўрсатадиган хоккей клубларининг моддий техника базасини мустахкамлаш, барпо этилиши режалаштирилган муз саройлари, малакали мутахассислар сафини кенгайтириш каби қатор саволларга ҳам атрофлича жавоб олинди.

Foto: Daryo.uz

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 23:18, 13.12.2013.
Ўқилди: 4951 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.