"Ювентус" клуби ва Италия термасининг собиқ устози Марчелло Липпи итальян клубларининг Европа чемпионлари лигасидаги иштироки хусусида фикр билдирди.
"Италия клубларининг Европадаги иштироки - белдан паст қисмга берилган зарба. "Ювентус" ва "Наполи" мусобақани тарк этишди, "Милан" эса гуруҳдан зўрға чиқиб олди.
Шахсан мен бунга бошқа тарафдан қармоқчиман: "Россонери" ҳозир ёмон аҳволда, "Наполи" эса 12 очко жамғариб гуруҳдан чиқа олмади.
"Ювентус" ҳақиқатдан ҳам хафа қилди. Конте бошчилигидаги жамоа "Реал" билан ўйинларда ўзгача кўринди, аммо бошқа рақибларга қарши ҳеч нарса қила олмади.
Туринликлар мусобақанинг яримфиналигача боришлари керак эди, аммо шундоқ ҳам унинг ўйинчилари ғазаб остида қолмоқдалар.
Ўйлашимча, "Милан"га еврокубоклар ДНКси бор. "Россонри"нинг чемпионлар лигасига мослашуви ҳаммага маълум", - дейди Липпи.