"Рома" бош мураббийи Руди Гарсия Италия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Милан"га қарши ўйиндан олдин ҳужумчилар Франческо Тотти ва Маттиа Дестронинг ҳали 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасликларини маълум қилди. "Бўрилар" сардори жароҳати сабаб 7 ўйинни ўтказиб юборди, ёш ҳужумчи эса ўтган турда мавсумдаги дебютини нишонлаган ва "Фиорентина" дарвозасига ғалаба голини киритганди.
"Ҳаммангизга маълум, "Милан" таркибида юқори классдаги ўйинчилар бор. Акс ҳолда "қизил-қоралар" ЕЧЛ плей-оффига чиқишмаган бўларди. "Сан-Сиро"да ўйнаш икки баробар қийинроқ, аммо биз ғалаба учун ўйнаймиз.
Тотти билан Дестрога келадиган бўлсак, улардан ҳеч бири ҳали ўйинни тўлиқ ўтказишга тайёр эмаслар", - деган Гарсиянинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда La Gazzetta dello Sport.
"Милан"-"Рома" учрашуви эртага тунда, Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.