«Эвертон» устози Роберто Мартинес жамоа ярим ҳимоячиси Росс Баркли ҳақида фикр билдирар экан унинг Англия терма жамоасига чақиришларини ўйлаб клубдаги ўйинидан совумаслиги керак эканини таъкидлади.
«Футболда бир ҳафта ҳам кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Жаҳон чемпионатигача эса анча вақт бор. Шундай экан Барклининг жаҳон чемпионатига чақиришлари ҳақида ўйлаши вақтни бекорга сарфлашдан бошқа ҳеч нарса эмас.
Футболчи ҳар куни ишга шўнғиши керак. Баркли клубдаги ишини сидқидилдан қилиши ва футболдан завқланиши керак. Шундагина у ҳар жиҳатдан ўсади.
Футболчининг терма жамоа ҳақида ўйлагани билан иш битмайди. Мураббийлар ҳам унинг клубдаги ўйинига қараб хулоса чиқаришади»,- дейди мураббий.