Кириш Регистрация

Жаҳонгир Жиямуродов: «Насаф»га керак бўлсам — қоламан, акс ҳолда бошқа жамоага ўтаман»

Баҳо:
+ | -

Кеча www.voha.uz сайтида "Жаҳонгир Жиямуродов қаерда?.." номли мақола эълон қилинган эди. Ушбу мақолага турли муносабатлар бўлди. Шунингдек, бугун Жаҳонгирни ўзи билан бевосита гаплашдик ҳам. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Сайтингизда кеча эълон қилинган мақоладаги фикларга эътирозим бор. Бу мақолада билдирилган фикрлардан "Насаф" жамоаси мухлисларида мен ҳақимда нотўғри фикрлар пайдо қилиши турган гап. Аслида эса мен жамоани ҳали тарк этганим йўқ. Ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрида даволанаяпман ва тўғриси бир вақтнинг ўзида жисмоний машқлар билан машғулман. Менинг "Бунёдкор" жамоасига ўтганим ҳақидаги гап-сўзлар ҳам асоссиз. Тўғри, мен "Бунёдкор" жамоаси базасида машқлар ўтказаяпман, аммо бу мени "Бунёдкор" жамоаси аъзосига айланди дегани эмас. Менга "қалдирғочлар" томонидан ҳаттоки шартнома ҳам таклиф этилгани йўқ. Мен ва "Насаф" клуби ўртасидаги шартнома муддати шу йилнинг 31 декабрида расман ниҳоясига етади. Демак, мен ҳамон "Насаф" аъзоси ҳисобланаман. Шуни мухлисларга етказиб қўйишингизни истардимки, клуб билан расман шартнома муддатини ўзайтириш бўйича музокара ҳам ўтказганимиз йўқ. Мени Тошкентда даволанаётганим ҳақида жамоа шифокори хабардор, мен у киши билан доимо соғлигим ва жисмоний ҳолатим бўйича маслаҳатлашиб тураман.

Келаси мавсумда қайси клубда фаолият юритишимни ҳозирча ўзим ҳам билмайман. Аммо мени мухлислар тўғри тушунишларини хоҳлардимки, мен футболчи сифатида майдонда ҳаракат қилишни ҳоҳлайман, захира ўриндиғида қолиб кетиш ҳар бир футболчи учун жуда оғир бўлганидек, буни мен ҳам хоҳламаган бўлардим. Шундай экан, мабодо менинг меҳнатим қадрдон жамоамга керак бўлса, бунга доимо тайёрман, мабодо керак бўлмаса, бошқа жамоа танлашимга тўғри келади. Буни тўғри қабул қиласизлар деган умиддаман", — дейди Жаҳонгир Жиямуродов.

Биз ҳам ўз ўрнида Жаҳонгирдан бир ёқлама фикр билдирганимиз учун узр сўраймиз. Зеро, Жаҳонгирнинг "Насаф"даги фаолияти катта ҳурматга лойиқ.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 20:07, 17.12.2013.
Ўқилди: 3993 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик