Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Нефтчи» Лев Вахтинни юбилей билан табриклайди!

Баҳо:
+ | -

Фарғона футболининг жонкуярларидан бири – шубҳасиз Лев Викторович Вахтиндир. Бугун “Нефтчи”нинг шонли тарихини яратишда ўзининг улкан ҳиссасини қушган Лев Вахтиннинг туғилган куни. “Нефтчи” клубида фаолиятини давом эттираётган мутахассис бугун қутлуғ 80 ёшини қарши олди. Шу муносабат билан “Нефтчи” ПФК раҳбарияти, футболчилар ва клуб ходимлари Лев Викторович Вахтинни табриклайди.

“Нефтчи”га баҳшида умр
Ҳеч бир муболағасиз Лев Вахтинни Фарғона футболининг буюк шахси дейиш мумкин. Ушбу мутахассис умрининг кўп қисмини “Нефтчи”га бағишлаган. Аввалига футболчи сифатида “Нефтчи”га келган Лев Вахтин кейинчалик клуб раиси ва кўплаб лавозимларда фаолият юритган. Умуман жамоанинг шонли тарихида Вахтин муҳим роль ўйнайди. Жамоанинг муваффақиятларида унинг ҳиссаси беқиёс.

Қимматли маслаҳатлар
Халқимизда “Қари билгани пари билмас” деган мақол бор. Клубдаги ўзгаришлардан кейин ўз аризасига биноан клуб раислигидан озод этилган Лев Викторович кўп ўтмай яна жонажон ишига қайтди. Айни дамда Лев Вахтин клуб раиси маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритмоқда. Унинг қимматли маслаҳатлари жамоанинг олдинги салоҳиятини тиклашига ёрдам бериши шубҳасиз.

Ҳамиша навқирон
Бугун Лев Вахтин учун ўзига хос юбилей. У киши 80 ёшини қарши олмоқда. Аммо унинг шижоати чексиз. Лев Викторовични бекорга ҳамиша навқирон деб аташмайди. Негаки, у киши тинмай изланишда. Доимо янгиликлар излайди.

Меҳнатга яраша рағбат
Маълумки, 2012 йилда Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан мамлакат футболини ривожлантириш ва оммавийлаштиришга улкан ҳисса қўшаётган, иқтидорли ёш футболчиларни аниқлаш, тайёрлаш ва тарбиялашда салмоқли хизмат қилаётган, халқаро футбол майдонларида Ўзбекистон номини ва байроғини баланд кўтариш йўлида меҳнат қилаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида «O‘zbekiston Futbol Federatsiyasi» эсдалик нишонини таъсис этганди ва уни бир қатор мутахассисларга топширганди. Мана шундай бахтли инсонлар қаторида Лев Викторович Вахтин ҳам бор эди.

Яна бир бор қутлуғ 80 ёшинингиз муборак бўлсин, ҳурматли Лев Викторович!

“Нефтчи” ПФК

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 09:12, 19.12.2013.
Ўқилди: 2791 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.